Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари 

0
9

Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари инсоният ахлоқлари ичида энг мукаммал ахлоқлиги борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ислом тарихи, ҳадис илмига назар солиб қарайдиган бўлсак бунга янада ишончимиз ортади.

وَعَنْهُ قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ إِبْرَاهِيمَ وَهُوَ يَكِيدُ بِنَفْسِهِ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَدَمَعَتْ عَيْنَاهُ فَقَالَ: تَدْمَعُ الْعَيْنُ وَيَحْزَنُ الْقَلْبُ، وَلَا نَقُولُ إِلَّا مَا يَرْضَى رَبُّنَا، وَاللهِ يَا إِبْرَاهِيمُ إِنَّا بِكَ لَمَحْزُونُونَ. رَوَاهُمَا الْأَرْبَعَةُ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Батаҳқиқ, Иброҳимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида жон таслим қилаётганида кўрдим. Шунда у зотнинг икки кўзларидан ёш оқди ва:

«Кўз ёш тўкур. Қалб маҳзун бўлур. Роббимиз рози бўладиган нарсадан бошқани айтмасмиз. Эй Иброҳим! Аллоҳга қасамки, биз сенинг учун маҳзунмиз», дедилар».

Иккисини тўртовлари ривоят қилганлар.

وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَادٍ حَسَنُ الصَّوْتِ اسْمُهُ أَنْجَشَةُ، فَمَرَّ عَلَيْهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَسُوقُ الْإِبِلَ بِالزَّوْجَاتِ الطَّاهِرَاتِ، فَقَالَ لَهُ: رُوَيْدًا يَا أَنْجَشَةُ، لَا تَكْسِرِ الْقَوَارِيرَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Анжаша исмли хушовоз сарбонлари бор эди. У завжаи мутоҳҳаралар бор туяларни етаклаб бораётганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнидан ўтдилар. Бас, у зот унга:

«Эй Анжаша! Оҳиста юр, биллурларни синдириб қўйма», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

2710- وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا صَلَّى الْغَدَاةَ جَاءَ خَدَمُ الْمَدِينَةِ بِآنِيَتِهِمْ فِيهَا الْمَاءُ، فَمَا يُؤْتَى بِإِنَاءٍ إِلَّا غَمَسَ يَدَهُ، فَرُبَّمَا جَاءُوا فِي الْغَدَاةِ الْبَارِدَةِ فَيَغْمِسُ يَدَهُ فِيهَا.

2710. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозини ўқисалар Мадинанинг хизматкорлари сувли идишларини олиб келар эдилар. Қайси идиш келтирилса, у зот унга қўлларини солар эдилар. Баъзида совуқ тонгда ҳам келишар, у зот унга қўлларини солардилар».

Шарҳ: Одамлар табаррук деб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан идишлардаги сувга қўлларини солиб беришларини сўрар эдилар.

وَعَنْهُ قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَالْحَلَّاقُ يَحْلِقُهُ، وَأَطَافَ بِهِ أَصْحَابُهُ فَمَا يُرِيدُونَ أَنْ تَقَعَ شَعْرَةٌ إِلَّا فِي يَدِ رَجُلٍ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Батаҳқиқ, сартарошнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини олаётганини кўрдим. Саҳобалари у зотни ўраб олишган эди. Бирор соч толаси тушса ҳам бир кишининг қўлига тушишини хоҳлар эдилар».

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазллари улуғлигидан саҳобаи киромлар у зотнинг сочларини ҳам табаррук деб, эъзозлаб, ерга туширмай, бўлиб олишар эди.

وَعَنْهُ أَنَّ امْرَأَةً كَانَ فِي عَقْلِهَا شَيْءٌ، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي إِلَيْكَ حَاجَةً، فَقَالَ: يَا أُمَّ فُلَانٍ، انْظُرِي أَيَّ السِّكَكِ شِئْتِ حَتَّى أَقْضِيَ لَكِ حَاجَتَكِ، فَخَلَا مَعَهَا فِي بَعْضِ الطُّرُقِ حَتَّى فَرَغَتْ مِنْ حَاجَتِهَا. رَوَى مُسْلِمٌ هَذِهِ الثَّلَاثَةَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Ақлида бир нарсаси (ноқислиги) бор бир аёл:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сизда ҳожатим бор», деди.

У зот: «Эй Умму Фулон, қайси кўчадан юрасан? Сенинг ҳожатингни равон қилай», дедилар, сўнгра у ҳожатидан фориғ бўлгунча кўчаларнинг бирида у билан бирга кетдилар».

Ушбу учовини Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Хабарларда келишича, ўша аёлнинг исми Умму Зуфар бўлиб, Хадийжа онамизнинг сочларини тараб қўядиган аёл бўлган экан. Бироз ақли заифроқ бу аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бир эҳтиёжи борлигини айтибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўнглига қараб, у юрадиган кўчага бурилиб, унинг арзини эшитиб кетаверибдилар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَا خُيِّرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَيْنَ أَمْرَيْنِ أَحَدُهُمَا أَيْسَرُ مِنَ الْآخَرِ إِلَّا اخْتَارَ أَيْسَرَهُمَا مَا لَمْ يَكُنْ إِثْمًا، فَإِنْ كَانَ إِثْمًا كَانَ أَبْعَدَ النَّاسِ مِنْهُ، وَمَا انْتَقَمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِنَفْسِهِ إِلَّا أَنْ تُنْتَهَكَ حُرْمَةُ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ихтиёрларига бири иккинчисидан енгилроқ икки иш ташланса, гуноҳ бўлмаса, албатта енгилини ихтиёр қилар эдилар. Агар гуноҳ бўлса, одамларнинг ундан энг узоғи бўлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун интиқом олган эмаслар. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳурмати поймол қилинса, мустасно».

Учовлари ривоят қилганлар.

وَعَنْها قَالَتْ: مَا ضَرَبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَيْئًا قَطُّ بِيَدِهِ وَلَا امْرَأَةً وَلَا خَادِمًا إِلَّا أَنْ يُجَاهِدَ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَمَا نِيلَ مِنْهُ شَيْءٌ قَطُّ فَيَنْتَقِمَ مِنْ صَاحِبِهِ إِلَّا أَنْ يُنْتَهَكَ شَيْءٌ مِنْ مَحَارِمِ اللهِ، فَيَنْتَقِمَ ِللهِ عَزَّ وَجَلَّ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан ҳеч нарсани – аёлни ҳам, ходимни ҳам урмаганлар. Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганларидаги мустасно. У зотга бирор нарса етган бўлса, унинг соҳибидан интиқом олмаганлар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар поймол қилинсагина, Аллоҳ азза ва жалла учунгина интиқом олганлар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

2715- وَعَنْها قَالَتْ: صَنَعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمْرًا فَتَرَخَّصَ فِيهِ، فَبَلَغَ ذَلِكَ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِهِ فَكَرِهُوهُ وَتَنَزَّهُوا عَنْهُ، فَبَلَغَهُ ذَلِكَ فَقَامَ خَطِيبًا فَقَالَ :مَا بَالُ رِجَالٍ بَلَغَهُمْ عَنِّي أَمْرٌ تَرَخَّصْتُ فِيهِ فَكَرِهُوهُ وَتَنَزَّهُوا عَنْهُ، فَوَاللهِ لَأَنَا أَعْلَمُهُمْ بِاللهِ وَأَشَدُّهُمْ لَهُ خَشْيَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. وَاللهُ أَعْلَمُ.

2715. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ишни қилиб, унда енгилликка рухсат бердилар. Бу у зотнинг саҳобаларидан баъзи кишиларга етганда уларга ёқмади ва ундан ўзларини олиб қочдилар. Бу нарса у зотга етди. Шунда хутбага туриб:

«Кишиларга нима бўлдики, уларга мен енгилликка рухсат берган иш етганда уни ёқтирмай, ўзларини олиб қочурлар?! Аллоҳга қасамки, албатта, мен уларнинг Аллоҳни энг кўп билувчироғиман ва У Зотдан қўрқуви кучлироғиман», дедилар».

Муслим ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқдир.

Манбалар асосида Таълим муассасаси

Матбуот котиби Зухробиддин Олимов тайёрлади

Load More In SIYRAT