Акмал, Зуҳриддин ва бошқалар САВОЛ ЖАВОБ › Мавзу: Турли саволлар › Акмал, Зуҳриддин ва бошқалар 0 +1 -1 Муҳаммадрасул ал-Ўший сўради 8 лет аввал Ассалому алайкум қадрдонлар! 1994-1995 ўқув йилларида ўқиган устозларни ва талабаларни излаяпман. Мадраса мудири Абдулвоҳид қори ака ва бошқа катта устозлар ҳақида маълумот қолдирсангиз. Иложи бўлса телефон рақамларини берсангиз. Устоз билан суҳбат қуриб дуосини олсам дейман. Адашмасам, ўша пайтларда Шамсиддин ҳожи мадрасамизга ҳомийлик қилар эди. Бундан ташқари ўша йилларда аравонлик Сирожиддин қорини синфида таълим олган, кейинчалик икки синф жамланиб ёзёвонлик бўлса керак Араббой қорини синфида дарс олган талабаларни излаяппан. Эсимда қолганлардан: Акмал (малак, нималигини ўзи билади), Зуҳриддин (итбалиқдей яйраб юрибсиларми дерди), новқатлик Ҳаббилло ака ва яна исмларини эслолмаёткан бошқа талабалар. Биргалашиб Қўрғонтепа музейига кўчган талабалар, жавоб беринглар!