ADABIYOT Салом бериш суннат ва унга алик олиш вожиб 2 мая, 2020 0 505 Ибн Сунний ривоят қилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким саломга алик олса – унга ва ким алик олмаса, у биздан эмас”, дедилар. Имом Термизий Абу Умомадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Ё Аллоҳнинг Расули, икки киши йўлиққанида, қай бири биринчи салом беради?” дейилди. “Аллоҳ таолога яқинроғи”, дедилар. Учрашиб қолган икки кишининг қайси бири аввал салом берса, Яратган Раббимиз наздида азиз ва даражаси баланд саналар экан. Шу боис, ёши катталарнинг ёши кичиклар олдин салом беришини кутиб турмасдан салом бермоғи фазилат ҳисобланади. Чунки бу амали билан катта гуноҳлардан бўлган кибрни синдириб, улкан ажру савобларга эга бўлади. Динимиз амалларининг тароватини қаранг, бизнинг назаримизда оддий ҳолат бўлиб кўринган биргина салом-алик билан неча-неча қалблар бир-бирига меҳр ила боғланиб, ўртадаги гинаю адоватлар унутилиб, эзгуликлар кўпаяди. Инсонлар ўртасидаги, хусусан, ака-укалар, қариндошлар ва қўни-қўшниларнинг ўзаро ҳурматлари, меҳру оқибатлари ортади, элу юртнинг янада обод бўлиши ва жамиятнинг равнақ топиши йўлида ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади. Муфтий Усмонхон Алимовнинг “Оилада фарзанд тарбияси” китобидан