Инсон азиз ва мукаррам зотдир

0
773

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 01.05.2018 йил куни тасдиқланган “9-май хотира ва Қадрларш куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ташкилотларда амалга ошириладиган тадбирлар режаси ижросини  Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таъминлаш ҳамда 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлаш мақсадида ишлаб чиқилган тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиб борилаётган тадбирлар доирасида 2018 йилнинг 7 май куни билим юрти худудида яшовчи иккинчи жаҳон уруши фахрийларига хурмат ва эхтиром кўрсатиш мақсадида билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимов ва бир қатор мударрислар Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғи Уйғур маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси салкам юз ёш билан юзлашаётган Хожиев Турсунхўжа отанинг хонадонида бўлдилар. Хожиев Турсунхўжа ота билан суҳбат давомида иккинчи жаҳон уруши давлари хотирланди. Суҳбат давомида Турсунхўжа ота кўзига ёш олиб юртимизда бўлаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ривожланиш, юксалишлар, ҳар бир соҳада бўлаётган ислохатлар ҳақида гапирар экан бу ишларнинг бошида турган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг хаққига дуо қилар экан президентимизнинг ташаббус ва харакатлари билан ўтган йили муборак Ҳаж сафарига борганлигини, ушбу жойда Ўзбекистондан борган уруш фахрийларига бўлган эътибор ҳақида тўлқинланиб гапириб берди.

Учрашув давомида билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимов билим юрти мударрис, ишчи ходим ва талабаларнинг Хожиев Турсунхўжа отага йўллаган саломларини етказган ҳолда байрам муносабати билан билим юрти жамоаси томонидан ажратилган эсталик совғаларини топширди.

Билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ

[print-me]

Load More In ЯНГИЛИКЛАР