ЯНГИЛИКЛАР 🌙 2023 ЙИЛГИ ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ҚАЙ ТАРТИБДА БЎЛАДИ? 9 июня, 2023 0 202 ❓2023 йилги ўрта махсус диний таълим муассасаларига қабул жараёни қай тартибда бўлади? ❗️– Жорий йилда ҳам диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади. Абитуриентлар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 📝– таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📘– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси); 👤– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 🔖– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тили бўйича имтиҳон топширувчилар учун) асл нусхаси. ✅ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига юртимиздаги ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул (тест синови) имтиҳонлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилинади. 🔸– Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси мавжуд. ➡️БАТАФСИЛ (http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/36131-2023-jilgi-rta-makhsus-dinij-ta-lim-muassasalariga-abul-zharajoni-aj-tartibda-b-ladi)🔸Мазкур диний таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонлар қайси фанлардан бўлади? ➡️БАТАФСИЛ (http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/36131-2023-jilgi-rta-makhsus-dinij-ta-lim-muassasalariga-abul-zharajoni-aj-tartibda-b-ladi)🔸 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам ҳужжат топширса бўладими? Уларнинг қабул ва имтиҳон жараёнлари қандай кечади? ➡️БАТАФСИЛ (http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/36131-2023-jilgi-rta-makhsus-dinij-ta-lim-muassasalariga-abul-zharajoni-aj-tartibda-b-ladi) Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати