ТАФАККУР

0
399

«Бир шифокор дўстимнинг ёнида эдим. Зарур иш билан ташқарига чиқиб кетди. Ҳадеганда қайтавермагач, ўрнимдан туриб, шкаф ёнига бордим. Ўқиш учун бирор китоб бормикан?! Уни очишим билан қаттиқ қўрқиб кетдим. Шкаф ичида иккита осиб қўйилган инсон скелети турарди. Хаёлимга турли фикрлар кела бошлади. Мен хаёлан уларга қарата шундай дедим: «Эй, шкаф ичида осилиб, бир буюмга айланиб қолганлар! Кимсизлар?! Эркакмисиз? Ёки аёл? Боймисиз? Ёки фақир? Подшоҳмисиз? Ёки қашшоқ? Бу хунук чуқурликда, бир қарашда ақлларни олувчи, қарашлари сеҳрли кўзлар бормиди? Иккингиз ҳаётда душман эдингизми? Ёки дўст?! Иккингизнинг ҳолингиз қандай эди? Ҳаётда орангизда уч юз йил масофа бордир балки? Тирик вақтингизда кўришмагансизу, ўлим сизларни бирлаштирдими? Балки сизлар бу ерда: «Мулк, бойлик, улуғлик, мартаба ва гўзаллик — барчаси кийиб-ечиладиган кийимга ўхшаркан. Инсон учун дунёдан бирор нарса абадий қолмайди. Фақат!.. Бажарган амалигина қолади. Шу ила абадий неъматда ёки абадий оловда бўлади», — деётгандирсиз?!»

Ҳа, албатта. Қанча қийналиб мол-дунё тўпламайлик, унинг ортидан қувмайлик барчаси ортимизда қолади. Биз билан фақат амалларимиз бирга бўлади, бизга солиҳ амалларимизгина асқотади. Кун келиб, биз ҳам кимса танимас ҳолга келамиз, унутилиб кетамиз! Шундай экан охиратимиз учун амал қилайлик! Савобли ишларда бардавом бўлайлик!

 

«Сувар ва ховатир» китобидан

“Саййид Муҳйиддин махдум”

Ўрта махсус ислом билим юрти

4-босқич, 68-гуруҳ талабаси

Азим Тўраев таржимаси

Load More In MAQOLALAR