MAQOLALAR ҚОРИ АСКАР 10 мая, 2020 0 321 1941 йилнинг жазирама ёз фасли. Гитлер бошчилигидаги фашистлар ўзаро уруш қилмаслик тўғрисида битим бўлишига қарамай собиқ иттифоқ ҳудудига хоинларча бостириб кирди. Душманнинг кутилмаганда амалга оширилган ҳужуми совет давлатида яшовчи халқларни жунбушга келтирди. Миллати, тили, динидан қатъий назар барча ғаддор душманга қарши курашга отланди. Ўзбекистонлик мард йигитлар ҳам урушнинг илк кунларидан жанг олови қизиб турган ҳудудларга бориб, Она Ватанини ҳимоя қилиш учун рўйхатга ёзилдилар. Уларнинг ичида Андижоннинг Чуама қишлоғидан Увайсиддин қори дада ҳам бор эди. Увайсиддин қори мустаҳкам эътиқодли, ибодатли, Қуръони каримни пухта ёд олган инсон эди. Урушга чақирув қоғози келиши билан ўйланиб ўтирмади. Ватани, ота-онаси, оиласи мудофаасига шошилди. Қори дада қачон жангга кирсалар Қуръон ўқир эди. Аллоҳнинг марҳамати билан у кишининг роталарида йўқотиш кам бўлар эди. Кунларнинг бирида унинг Қуръон ўқиётганини рус миллатига мансуб командир сезиб қолди. Ротадаги аскарлар атеистик тузум, боз устига уруш шароитида қорига қатъийроқ жазо берилишини кутиб турарди. Бироқ командир унинг ротасида талофатлар нега кам бўлаётганини ҳис қилгандай қорига жанг пайтида Қуръонни баланд овозда ўқишни буюрди. Қачон жангга бошланса қорининг исмини тўлиқ айтишга қийланадиган командир: “Читай, Увайсий! Читай!”(Ўқи, Увайсий!) деб бақирарди. Ўзга миллат, ўзга динга мансуб қуролдошлар ҳам жанг пайти қорига яқинроқдан жой олишга ҳаракат қиларди. Қонли жангларда ҳам Парвардигор уни Ўз ҳимоясида асраётганини энди улар билган, тушунган эди. У зот 2-жаҳон урушининг сўнггига – Берлин ишғол қилингунга қадар қонли жангларда иштирок этди. Оиласи бағрига ҳатто бир жойи тилинмай қайтиб келди. Умрининг сўнггига қадар Яратган қалбига жо қилган улуғ китоб – Қуръони карим таълимотига мувофиқ нурли ҳаёт кечирди. Манбалардан фойдаланиб: Нурулло Раҳимбердиев “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом блим юрти 1-босқич 78-гуруҳ талабаси