ҚАДР КЕЧАСИ

0
295
Рамазон ойида бир кеча бордир,
У куннинг минг ойдан яхшиси тоат.
Мўминлар у кунга йил бўйи зордир,
Қадр кечасидир у туннинг оти.
Сокиндир кечаси, ҳавоси роҳат,
Бу кунда кўп қилмоқ керакдир тоат.
Ибодатлар қабул, дуо ижобат.
Қадр кечаси бу, ҚАДР кечаси.
Ҳислатлари келган ривоятларда.
Баён қилинган ҳатто кўп оятларда,
Олам тўлиб кетар барокатларга,
Қадр кечаси бу, ҚАДАР кечаси.
Бизга Қуръон раҳмат қилинган кеча,
Шайтоннинг юраги тилинган кеча,
Ибодатда бўлинг токи тонгача.
Қадр кечаси бу, РАҲМАТ кечаси.
Фаришталар ер узра сайрлар қилар,
Ибодатгўй бандага ҳайрлар тилар,
Аллоҳ қалбингизга назарлар солар.
Қадр кечаси бу, ҲИКМАТ кечаси.
Рамазоннинг сўнгидан қидиринг уни,
Ўз ичига олган сўнги 10 кунни,
Кўк узра порлайди раҳмат учқуни,
Қадр кечаси бу, ҚАДР кечаси.
Бу кунинг нуридан фойдалар олинг,
Мағфират сўрангиз, дуолар қилинг,
Дуода бизни ҳам бир эслаб қўйинг!!!
Қадр кечаси бу, ҲИММАТ кечаси.
Билим юрти 2-курс талабаси
Латифжонов Муҳаммадали
Load More In MAQOLALAR