MAQOLALAR Инсон учун нималардан фойда йўқ… 13 февраля, 2023 0 143 Аллоҳга яқинлашишга интилмайдиган қалбдан; Аллоҳга хизмат қилмайдиган ва бўйсунмайдиган танадан; Аллоҳ ризоси кўзланмаган муҳаббатдан; Аллоҳга яқинлаштирмайдиган, дунё ва абадий ҳаёт учун фойда бермайдиган ишдан; Аллоҳга яқин қиладиган солиҳ амалларни бажариш ва гуноҳларга тавба қилиш учун сарфланмайдиган вақтдан; Аллоҳга итоатсиз кишидан қилинган умиддан. Фойдасиз фикрлар билан банд бўлган ақлдан; Амалиётга татбиқ қилинмаган билимдан; Мақсадсиз ва сидқидилдан қилинмаган ҳаракатдан; Бефойда сарфланувчи бойликдан. Аллоҳнинг зикрига бепарво қалб, солиҳ амалларсиз ўтказилган вақт энг катта зарардир. Ўткинчи дунё ҳавасларига берилган кишининг қалби ғафлатда қолади. Вақтни бекорга сарфлаш эса бора-бора пушаймонлик келтиради. Шу боис инсон фойдасиз нарсалардан четланиб, ҳар бир хатти-ҳаракатини Аллоҳ ризоси учун қилса, икки дунё саодатига мушарраф бўлади, иншоаллоҳ. Баҳриддин ХУШБОҚОВ, таржимаси Manba:muslim.uz