Пайғамбаримизга саловат айтишнинг ҳукмлари

0
401

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга саловот ва салом айтиш Аллох таолонинг амри ва Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг тарғиблари булгани учун мусулмонлар бу ишга доимий равишда мислсиз эътибор билан ёндашганлар. Барча хадис ва тасаввуф китобларида бу мавзуга алоҳида боблар бағишланган. Бу мавзуга бағишланган бутун бошли китоблар хам жуда кўп.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир.

Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

Уламолар барча анбиёларга саловот айтиш жоизлигини таъкидлаганлар.

Пайғамбарлардан бошқалар ўзларига саловот айтишлари жоиз эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб туриб, ортидан у зотнинг оли, асҳоблари ва атбоъларига айтиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг энг мукаммал ва батамом саловотлари бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг „ҳадис ва ҳаёт“ китоби асосида билим юрти 4-босқич 77-гуруҳ талабаси Адураҳимов Муҳаммадсиддиқ таййорлади

Load More In MAQOLALAR