MAQOLALAR ИЛМ КАМОЛОТИМИЗ КАЛИТИДИР 16 мая, 2023 0 162 Инсоний фазилат ва камолотнинг боши, жамият фаровонлигининг асоси илмдир. Илмсиз ҳеч бир шахс фазилат ва камолотга, бирор жамият фаровонликка эришмаган ва эришолмайди. Илм олиш фарзи айндир. Бу ҳукм инсоннинг икки дунё саодатига кафил бўлган динимиз ҳукмидир. Илм ўқиш билан ҳосил бўлади. Илм олиш ёш билан чегараланмайди. Туғилишдан то умр сўнгигача илм олиш вақтидир.ҳазрати Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илм олинглар ва ўргатинглар, нодон ҳолда ўлиб кетманглар, деб васият қилганлар. Саодати давомли бўлишини истаган ҳар бир киши эгаллаган илми билан кифояланиб қолмаслиги керак. Зеро, инсонларга жуда оз илм берилган (Исро, 85). Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай деганлар: “Ҳар бир нарсанинг бўш вақти бўлади. Ким бўш вақтини илм олишга сарфласа, нажот топади”. Илмсиз қалб ўзлаштирилмаган (ўлик) ерга ўхшатилган. Уларнинг иккисидан ҳам инсонларга наф етмайди. Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳу алайҳ) бундай дедилар: “илм ва ҳикмат қалб озиғидир. Қалб уч кун илм ва ҳикматдан маҳрум қилинса ўлади”. Қалбимиз барҳаёт, саодатимиз давомли, жамиятимиз фаравон бўлсин десак илм олишдан, ўқиб ўрганишдан тўхтамаслик керак. Билим юрти 4-босқич 77-гуруҳ талабаси Яркулов Иноятуллоҳ