MAQOLALAR Ҳамма нарса ўз қўлимиздами ёки тақдирда ёзилганини қилишга мажбурмизми?! 17 мая, 2023 0 192 Бандаларнинг барча феъл-ҳаракатлари хоҳ улар куфр, хоҳ иймон бўладими, тоат ёки гуноҳ-маъсият каби ишлардан бўладими уларни Аллоҳ таоло ўз иродаси, хоҳши, ҳукми, қазоси ва тақдири билан яратади. Бандаларга ихтиёрий феъл ва ҳаракатлар бор. Улар сабабли гуноҳ ёки савоб орттирадилар. Банданинг қилган амалларидан эзгулиси Аллоҳнинг ризоси билан, ёмони эса Унинг розилигидан ташқари ҳолда ижро этилади. Инсоннинг тоқат қудрати унинг бирор ишни қилиши билан белгиланади. Аллоҳ ҳамиша тирик ва барча ишларнинг тадбиркоридир. Шунингдек, У ҳақ, тақдир этувчи ва улуғлик эгасидир. Бандаларнинг хайрли ва эзгу ишларининг ҳам, хунук ва ёвуз ишларнинг ҳам рўёбга чиқишини ирода этувчидир, лекин ёвузликни норозилик ила ирода этади. Феълларнинг бандалардан содир бўлиши ҳақ таолонинг иродаси, хоҳши, ҳукми, қазоси ва тақдири билан бўлади. Тоатда савоб, мъсулиятда эса иқоб бордир. Инсон амали масаласига келсак, бу масаланинг бир нечтаси бор. Баъзилар маъишат-истак масаласи деса, бошқалар бандаларнинг амали масаласи ҳам дейди. Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсон ўз фаолиятида эркинли ёки ҳамма нарса фақат Аллоҳ таоло иродаси билан бўлади. Аҳли сунна мавқефи бу масалини мўътадил равишда ечган мазҳаб аҳли сунъа ва жамоа масҳабидир. Аммо Аҳли сунна ва жамоанинг икки бош йўналиши – Ашъарийлар ва Мотуридийлар орасида ҳам бироз турличалик мавжуд. Ашъарийлар фикрига кўра, инсоннинг барча ишларини Аллоҳ таолонинг ўзи вужудга келтиради. Инсоннинг бунга дахли йўқ. Инсон ўз амалини касб қилади, холос. Касб эса, янги қувват билан амалнинг оддий яқинлашишидир. Инсон ўша касбига қараб савоб ёки гуноҳ олади. Аммо бу гап кўпчилик Аҳли сунна ва жамоа уламолари томонидан танқид қилинган. Энг мақбул гапни Мотрудийлар айтганлар. Уларнинг фикрича: инсонда ўзи қилмоқчи бўлган ишни бажаришга иститоъат бор. Худди шу нарса савоб ва гунохга сабаб бўлади. Иститоъат куч-қудрат, иқтидор, имконият каби маъноларни билдиради. Бу лафзларнинг барчаси Қуръонда келган: “Унга (рўзага) тоқат қила олмайдиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир”. (Бақара: 184) “Аллоҳ жонни фақат унинг имконида бор нарсага таклиф қилади”. (Бақара 286) “Аллоҳга иститоъатингиз борича тақво қилинг”. (Тоғобун: 16) “Йўқ! Биз унинг бармоқ учларини тўғирлашга қодирмиз”. (Қиёмат: 4) Иститоъат икки хил бўлади: Биринчиси: бир ишни қилишдан олдинги иститоъат. Бу сиҳат-саломатлик, имконият, кенгчилик ва асбоб ҳамда воситаларнинг етарли бўлишидан иборатдир. Ушбу иститоъат шаръий ҳукмлар, амр ва наҳийлар ҳамда тарк қилса, жазо беришга боғлангандир. Яъни, ушбу иститоъат бўлса, инсонга шариат ҳукмларини бажариши мажбурий бўлади. Далил: 1. “Одамлардан йўлга иститоъати бўлганларига Аллоҳ учун Байтини ҳаж қилиш вожибдур”. (Оли Имрон: 97) Аллоҳ таоло ҳажни иститоъати бор кишиларга фарз қилди. Яъни соғлиғи кўтарадиган, моддий имконяти бор ва ҳаж қилиш воситаларига эга бўлганларига фарз қилди. 2. “Аллоҳга иститоъатингиз борича тақво қилинг”. (Тоғобун: 16) Аллоҳ таоло инсонга иститоъати, яъни имкони, қудрати етганича тақво қилишни вожиб қилди. Кимда иститоъат бўлмагани учун тақво қила олмаса, гуноҳкор бўлмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Имрон ибн Ҳусайин (р.а.)га: “Намозни тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб, унга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи”, деганлар. Бу ҳадисдаги иститоъат–қодир бўлиши ҳам асбоб ва воситаларнинг саломат бўлишидир. Иккинчиси: иш билан бирга бўладиган иститоъат. Бу, ишни бажариш ила ўз вазифасини адо этиш имкониятидан иборатдир. Далиллар: “Улар эшитишга қодир эмас эдилар ва кўрмас ҳам эдилар”. (Ҳуд: 20) Яъни, иш бажариш имконлари йўқ эди. Асбоб ва воситалари бўлатуриб, кўриш ва эшитишни амалга оширшга қудралари етмас эди. Иститоъатни 2 га бўлиб ўртача йўл тутишлик Аҳли сунна ва жамоа оммасининг йўлидир. Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг инсоннинг амалини Аллоҳ халқ қилишига далиллари: 1. “Аллоҳ ҳамма нарсани халқ қилувчидир”. (Зумар: 62) 2. “Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир”. (Бақара: 20) Бандаларнинг хоҳиши ҳам Аллоҳнинг халқ қилиши–яратиши билан бўлганидан кейин, бошқа амаллари ҳақида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Чунки ихтиёрий амаллар хоҳишнинг жузъи ва самарасидир. Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бандадан содир бўладиган нарса икки хил бўлади: Биринчиси: унинг иродаси, имконига боғлиқ бўлмаган, титраш, қалб уриши каби нарсалар. Булар унинг амали эмас, сифатидир. Иккинчиси: банданинг ихтиёрига ва имконига боғлиқ нарсалар бўлиб, бунга барча ихтиёрий ҳаракатлар киради. Булар банданинг сифати, амали, касби, деб васф қилинади. Мусулмончиликнинг соф ақийдаси эса, Аҳли сунна ва жамоа мазҳабида ўз аксини топган. Бу ақийдага биноан, инсоннинг ихтиёрий амаллари ҳам Аллоҳ халқ қилган нарсалар жумласидандир. Чунки дунёда Аллоҳ ҳалқ қилган –яратган нарсадан бошқа нарса бўлиши мумкин эмас. Лекин бу, инсон ўз ишини мажбур бўлиб қилади, дегани эмас. Чунки инсон бир ишни амалга оширадиган бўлса, ўша иш икки нарсага боғлиқ бўлади. Биринчиси уни амалга ошириш учун зарур бўлган омиллар. Иккинчиси, инсоннинг ўша ишни амалга ошириш учун йўналиши. Инсон айни ушбу иккинчи нарса, яъни ишни амалга ошириш учун йўналиши туфайли ирода ва ихтиёр эгаси ҳисобланади. Ҳамда ана шу иродаси ва ихтиёри учунгина жавобгар бўлади. Ташқи омилларни яратиш ва вужудга келтиришда унинг дахли йўқ. Албатта, инсоннинг нияти ва йўналиши ҳам Аллоҳ унда халқ қилган хусусиятлари орқали бўлади. Инсон ана ўша қасди ва йўналиши учун жавобгар бўлади. Унинг ихтиёри ҳурлиги ана ўшандадир. Аллоҳ барчамизни қайтариқларидан қайтиш, буйруқларини бажаришимизга муваффақ қилсин ! Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси Музаффархонов Саидаъло манбалар асосида тайёрлади