Ғазаб ёмон хулклардан биридир. May 16, 2023

0
124
Ғазаб ёмон хулклардан биридир. Агар ғазаб инсон
қалбига ҳоким бғлиб олса, инсон ҳаётига ёмон таъ-сир қилади ва муҳаббат ришталарини йўкотадиганнатижаларга олиб келади.
Ғазабланган инсон хотиржамлик ва тўғри фикрлашни иўқотади. Нима килаётганини билмайдиганҳайвонга айланади. У ўзини ўз ҳурматини сақлайдиган киши кўринишидаман, деб уйлайди. Вахоланки, у нима қилаёттанини фикрламайдиган холатда бўлади,
Ғазаб хаддан ошиш ҳолатига кириш хисобланади Ҳилм (мулойимлик. ҳалимлик) эса фатонат ва акл комиллигининг белгисидир,
Ғазабни келтирадиган даражада бир нарсадан таъсирланиш тиббиёт фани исботлаганидек, инсонларга ҳар тарафлама зарарлидир.
Мана шулар туфайли Аллоҳнинг розилигига лойиқ мўминларнинг сифатларидан бири сифатида ғазабга таслим бўлмаслик кўрсатилди:
«Улар (мазкур такводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хаир-садака қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик килувчиларии севар»(Оли Имрон, 134)
«Ғайз» ғазабнинг энг ёмонидир. «Казмул ғайз»
инсоннинг ичидаги ғазабни тийишдир. Шунда унини оқибатлари намоён бўлмайди
Қурьон фақат ғазабни енгишга чақирмайди. Балки ғазабни келтирган кишини афв этиш ва унга яхшилик қилиш билан ғазаб асоратларига қаршилик курсатишга даъват килади. Чунки инсоннниг ғазаби биров унга
зулм қилганда еки ҳаққи камситилганда юзага келади Инсоннинг ғазаби қайнаганда ўзини босиши ва хотиржам бўла олиши олий хулкларнинг энг улуғ даражасидир.
Агар қози ғазабланса, инсоф қилмайдиган ва тўғрини курмайдиган бўлиб қолади. Бундай холатда унинг ҳукмлари ҳақдан узоқ бўлади. Шу сабабли мўминларни фазилатларидан бири сифатида дарғазаб пайтида афв қила олиш хусусияти курсатилди:
«Улар катта гунохлардан ва бузукликлардан четланадиган, ғазабланган вактларида зса кечириб юборадиган зотлардир» (Шуро, 37)

«Саййид Мухйиддин Махдум» талабаси Муминов Мансурбек

Load More In MAQOLALAR