MAQOLALAR ГЎЗАЛ БИР ХИСЛАТ 29 мая, 2023 0 203 Аллох таоло инсонга ато этган бир гўзал хислат бор. У ҳар бир шахсда намоён бўлса эди, олам осуда, шахслар бахтли бўларди. Бу хислат яхшилик қилиш хислатидир. Уламолар яхшилик қилишни иккига бўлишган: мол билан ва амал билан яхшилик қилиш. Мол билан яхшилик қилиш саховатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Сахий Аллоҳ таолога яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга яқиндир”. Яхши сўз, очиқ юз, холис ёрдам кўрсатиш амал билан яхшилик қилишдир. Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Язши сўз садақадир”; “Биродаринг юзига табассум билаан қарашинг садақадир”. Ёрдам қилиш фурсати ва имкони ҳамиша бўлавермаганидан Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Кимга яхшилик қилиш очилса, фойдаланиб қолсин, зеро унинг қачон ёпилишини билмайди”; “Яхшиликни оз бўлсада қилмай қўйманг!”; “Ҳар бир яхшилик садақадир”. Инсон ўзи яхшилик қилиш билан кифояланмай, бошқаларни ҳам яхшиликка чорлаши керак. Унутмайликки, ҳадиси шарифда яна бундай хушхабар берилган: “Қиёмат куни жаннатга биринчи бўлиб яхшилар ва яхшилик қилувчилар киради” Билим юрти 4-босқич 77-гуруҳ талабаси Яркулов Иноятуллоҳ