MAQOLALAR ҲАЖГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАРГА ТАВСИЯЛАР 9 июня, 2023 0 203 Ҳаж – Исломнинг беш арконидан бири бўлган улуғ рукн, Аллоҳга маҳбуб ибодатдир. Ҳадиси шарифларда келишича, Байтуллоҳи шариф шундай маконга жойлашганки, унинг айни устида, еттинчи осмонда Байтул Маъмур, унинг устида эса Аллоҳ таолонинг Арши жойлашган. Аллоҳ таолонинг таважжуҳи, нури ва тажаллиёти дастлаб Каъбатуллоҳга нозил бўлиб, кейин бутун оламга тарқалади. Шу сабабли бу ерга келиш бахтига мушарраф бўлган мусулмонлар учун улкан саодат бор. Ҳаж ошиқона ибодат бўлиб, у ерга бориш фақат ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаж эълонига «лаббай» деб жавоб берган кишиларгагина насиб этади. У неча маротаба лаббай деган бўлса, Каъбатуллоҳни ўшанча марта тавоф қилиш шарафига муяссар бўлади. Шунингдек, у ерга бориб, ҳаж ибодатини адо этиш яна бир саодатга сабабдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тўкис адо этинг” (Бақара сураси, 196-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ҳаж ва умра қилувчи Аллоҳнинг меҳмонидир. Аллоҳга дуо қилсалар, дуоларини ижобат қилади. Ундан мағфират сўрасалар, уларни мағфират қилади” (Имом Ибн Можа ривояти). Ҳaж улуғ руҳий oзуқa бeрaдигaн ибoдaт бўлиб, ундa мусулмoн бaндaнинг вужуди Aллoҳ таологa тaқвo билaн, Унгa тoaт қилишгa aзму қaрор билaн, гунoҳлaригa нaдoмaт билaн тўлaди. Бу сaфaрдa мусулмон кишининг Aллoҳга, Унинг Рaсулигa вa мўмин-мусулмoнлaргa бўлган муҳaббaти зиёдa бўлади. Дунёнинг ҳaмма тaрaфлaридaги дин қaрдoшлaригa нисбaтaн дўстлик туйғулaри уйғoниб, мустaҳкaмлaнaди. Ҳар бир зиёратчи ҳаж улуғ руҳий ва маънавий oзуқa бeрaдигaн ибoдaт эканлигини тушуниб етиши лозим. Ҳаж сафарига кетаётган кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмонлари ҳисоблангани боис, улар ҳажнинг ҳар бир одобига қатъий риоя этишлари керак. ҲАЖ САФАРИГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАР НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШЛАРИ ЗАРУР? Сафарга кетишдан олдин: Ҳаж ибодатига кетаётган аёл аввало ниятини холис Аллоҳ учун қилиши керак. Ҳажга доир адабиётлар билан танишиб чиқиши, соҳа мутахассисларидан айнан аёлларга хос масалалар бўйича маълумотлар олиши керак. Таҳорат, ғусл, таяммум, ҳайз ва нифосга доир масалаларни ўрганиб бориш зарур. Доимо эсда сақлаш зарур: ҳайз кўрган ёки таҳоратсиз аёл масжидга кириши, Қуръон ўқиши, тавоф қилиши асло мумкин эмас! Ҳаж сафарига кетаётган аёлларга нима нарсалар олиши кераклиги 1- иловада келтирилади. Ҳанафий мазҳабига кўра, аёл зиёратчиларга маҳрам бўлиши шарт. Зиёратчи қарзлари бўлса, қарзларини тўлаб, ота-онаси ёки кексалардан дуо олиб кетиши хайрли амаллардан ҳисобланади. Сафарга кетишдан олдин ғусл қилиши ёки мукаммал таҳорат қилиб, 2 ракат намоз ўқиб, аэропортга йўлга чиқилади. «Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар» рисоласидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим #MABRUR_HAJNING_MUKOFOTI_JANNAT! Manba:muslim.uz