🌙 2023 ЙИЛГИ ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ҚАЙ ТАРТИБДА БЎЛАДИ?

0
203

❓2023 йилги ўрта махсус диний таълим муассасаларига қабул жараёни қай тартибда бўлади?

❗️– Жорий йилда ҳам диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади.

Абитуриентлар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

📝– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

📘– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

👤– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🔖– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тили бўйича имтиҳон топширувчилар учун) асл нусхаси.

✅ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига юртимиздаги ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул (тест синови) имтиҳонлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилинади.

🔸– Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси мавжуд.
➡️БАТАФСИЛ

(http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/36131-2023-jilgi-rta-makhsus-dinij-ta-lim-muassasalariga-abul-zharajoni-aj-tartibda-b-ladi)🔸Мазкур диний таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонлар қайси фанлардан бўлади?
➡️БАТАФСИЛ

(http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/36131-2023-jilgi-rta-makhsus-dinij-ta-lim-muassasalariga-abul-zharajoni-aj-tartibda-b-ladi)🔸 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам ҳужжат топширса бўладими? Уларнинг қабул ва имтиҳон жараёнлари қандай кечади?
➡️БАТАФСИЛ

(http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/36131-2023-jilgi-rta-makhsus-dinij-ta-lim-muassasalariga-abul-zharajoni-aj-tartibda-b-ladi)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Load More In ЯНГИЛИКЛАР