“Араб тили” пуллик ўқув курси хақида

0
1,238

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида ташкил қилинган “Араб тили” пуллик ўқув курси хақида

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 14-декабрь кунги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муасссасаларида пуллик ўқув курсларини ташкил этиш” тўғрисидаги 01А/140-сонли буйруғи ижросини таъминлашлик мақсадида 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари сухбат асосида 123 нафар фуқаролардан хужжатлар қабул қилинди.

Ушбу ўқув курсига хужжатлари қабул қилинган жами 123 нафар фуқаролардан рўйхат бўйича 60 нафар тингловчилар 1-босқич учун ташкил қилинган ўқув курсларида тахсил олишлари учун 15 нафардан 4 гуруҳга бўлган ҳолда 2018 йилнинг январ, февраль, март ойлари давомида ўқув машғулотлари олиб борилди.

“Араб тили” ўқув курсининг навбатдаги босқичи учун билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 16.03.2018 йилдаги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муасссасаларида пуллик ўқув курслари машғулотларини давом эттириш” тўғрисидаги 01А/036-сонли буйруғи  ижросини таъминлашлик мақсадида белгиланган Низом ва Йўриқнома асосида 2018 йилнинг 23-24 март кунлари фуқаролардан хужжат қабул қилиш ишлари олиб борилди. Ушбу жараёнларда ўқув курсида ўқиш истагини билдирган 27 нафар фуқароларнинг хужжатлари суҳбат асосида қабул қилинди.

2018 йилнинг 2 апрель куни бошланган “Араб тили” курсларининг навбатдаги босқичида 2017 йилнинг 25-27 декабрь куни хужжатлари қабул қилинган 123 нафар фуқародан 63 нафари билан ўтказилган суҳбатлар давомида 30 нафар фуқаролар ҳозирги кундаги оилавий ва иш фаолияти шароитидан келиб чиқиб ўқув машғулотларини кейинги босқичларда давом эттиришини айтганликлари ва қолган 33 нафар фуқаро ўқув машғулотларида иштирок этиш истагини билдирганлиги ва 2018 йилнинг 23-24 март кунлари хужжатлари қабул қилинган 27 нафар фуқаролар билан биргаликада ҳозирги кунда билим юртида ташкил қилинган “Араб тили” курсларида 4 та гуруҳда жами  15 нафардан 60 нафар фуқаролар таҳсил олмоқда.

Ўқув машғулотларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида билим юртининг тажрибали мударрислари жалб қилинган бўлиб, машғулотлар белигланган тартибда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган Дастур асосида ташкил қилинмоқда. Ушбу ўқув курсига жалб қилинган мударрисларга белгиланган тартибда ўтган дарслари учун ҳақ тўланиши таъминланмоқда.

Билим юртида ташкил қилинтган “Араб тили” пуллик курсини белгиланган дастур ва режага асосан ўтказиб борилишини таъминлаш, ўқув жараёнлари, тингловчиларни дарсларга қатнашиб боришини назорат қилиб бориш, дарс жадвалларини ишлаб чиқиш, ўқув курси учун жалб қилинган мударрисларни дарсларини назорат қилиб бориш ва уларга ўтган дарслари учун ойлик иш хаққи белгилаш учун табел ишлаб чиқишни таъминлаш ва билим юртида “Араб тили” пуллик ўқув курсини белгиланган тартиб қоидалар асосида ўтказиб боришни таъминлаш мақсадида билим юрти “Араб тили” пуллик ўқув курси умумий раҳбари этиб билим юрти усулбий бирлашма раиси Ўткирбек Мадумаров таинланган.

Ўқув машғулотлари давомида тингловчиларнинг Араб тили фанини ўрганишга бўлган қизиқишларини улардаги иштиёқ, дарсдаги ўзини тутишлари улардаги юқори кайфиятда ўзини акс эттирмоқда.

Билим юрти ходими Қ.Исраилов

 

Load More In ПУЛЛИК КУРСЛАР