Билим юрти 3-курс талабалари малакавий амалиётлари бошланди

0
683

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан 22.08.2017 йилда тасдиқланган “Ўрта махсус ислом билим юртларининг 2017-2018 ўқув йили учун ўқув жараён жадвали”га асосан жорий ўқув йилида билим юртида таҳсил олаётган 3-курс талабаларининг 2018 йилнинг 2 апрелидан 28 апрелигача мўлжалланган малакавий амалиётлари бошланди.

Талабалар малакавий амалиётларни билим юрти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги билан келишган ҳолда, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров томонидан тасдиқланган жадвал асосида  билим юртига яқин жойлашган жоме масжидларда ўтказишлари белгилаб олинди.

Талабаларни малакавий амалиёт ўтказўадиган масжидларга тақсимлаш мақсадида 2018 йилнинг 31 март куни ўтказилган йиғилишда сўз олган билим юрти мудири М.Алимов ва ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Р.Маҳмудовлар томонидан малакавий-амалиётни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалар, амалиётни ўтказиш тартиб қоидалари, ушбу давр мобайнида талабаларга юклатиладиган вазифалар билан таништириб ўтдилар. Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги масъул ходими Қ.Бегматов эса йиғилиш иштирокчиларига вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровнинг “билим юрти талабаларини масжидларда малакавий амалиётларини ташкил тўғрисида”ги буйруғини ҳамда тақсимот жадвалини ўқиб эшиттирди.

Тақсимот жадвалига асосан 3-курсда таҳсил олаётган 30 нафар талабалар жуфтлик асосида юқорида айтиб ўтганимиздек 2018 йил 2 апрелидан 28 апрелига қадар вилоятимиздаги 15 та жоме масжидларда малакавий амалиётларини ўтказадилар. Талабаларнинг малакавий амалиёт жараёнларини билим юрти мутахассислик фанлари мударрислари томонидан назорат қилиб борилади.

Билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ

  • Yangiliklar

    «Sayyid Muhyiddin maxdum» o’rta maxsus islom ta’lim muassasasining 2025–2026 o‘q…
  • Ma’rifat va xotira uyg‘unligi

    Bugun “Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta maxsus ta’lim muassasasida diniy soha tizimida ulkan…
  • Ma’rifat va xotira uyg‘unligi

    Bugun “Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta maxsus ta’lim muassasasida diniy soha tizimida ulkan…
Load More In ЯНГИЛИКЛАР