БИЛИМ ЮРТИДА СОҲИБҚИРОН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

0
457

2020 йил 8-10 апрель кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан юртимиздаги барча диний таълим муассасалари қатори  “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида ҳам Буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳазратлари таваллудининг
684 йиллиги муносабати билан иншолар танлови ўтказилди.

Мазкур танлов шартига кўра билим юртининг барча босқич талабалари қуйидаги мавзулар доирасида ўз иншоларини тақдим этишлари керак эди:

– Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни;

– «Темур тузуклари» асарининг ўзбек давлатчилиги тарихидаги ўрни;

– Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожи.

Танловнинг якуний босқичида талабалар томонидан тақдим этилган барча иншолар билим юрти устозлари томонидан кўриб чиқилиб, таҳлил этилди. Иншоларни баҳолашда мавзу моҳиятининг тўлақонли ёритиб берилганлиги, иншонинг услубий ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги, манбалардан самарали истефода этилганлиги ҳамда мавзуни ёритишда ижодий ёндашганлиги эътиборга олинди.

Таҳлиллар натижасига кўра «Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни» мавзусидаги иншо муаллифи билим юрти 2-курс талабаси Хамрақулов Нуриддин ғолиб деб топилди. Шунингдек, танловнинг «Энг ташаббускор иштирокчи» номинациясига билим юрти 2-курс талабаси Юнусов Исломбек лойиқ кўрилди.

 

Маънавий-маърифий ишлар

бўйича мудир ўринбосари

Абдулло ҒУЛОМОВ

  • Муножот ва ибрат

    Кўринди бу кеча гулда муножот, Забони ҳол билан кечди мулоқот. Дедим: “Эй гул, нечун чеҳра…
  • Arab tilidagi afzallik

    E’rob (fleksiya) arab tilining o‘ziga xos bir belgilaridan biridir. Arab tilida  E’rob (fl…
  • Mahmudxo‘ja Behbudiy

    Mahmudxo‘ja Behbudiy (1875–1919) – Turkiston jadidchilik harakatining eng yetuk namoyandal…
Load More In АДАБИЁТ