ЯНГИЛИКЛАР “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони 21 ноября, 2025 0 143 #Хушхабар #Кўкрак_нишон “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ✅ “16-ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни” муносабати билан диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди. ✅ Мазкур мукофотни Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Раҳматулло Бурхонович Арзиев тантанали равишда топширди. ✅ Ушбу кўкрак нишони билан “Саййид Мухйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Нодирбек Жамолов ҳам тақдирланди. 🗣 Мазкур эътироф – устознинг таълим муассасасидаги фаол ва самарали меҳнати, жамоатчилик билан ишлашдаги ташаббускорлиги ҳамда маънавий-маърифий соҳадаги хизматларининг муносиб баҳосидир. 💬 Шу муносабат билан “Саййид Мухйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда жамоаси устозимизни ушбу юксак мукофот билан чин дилдан табриклайди! Келгусидаги фаолиятларида ҳам зафарлар, мустаҳкам соғлик ва янги ютуқлар ёр бўлишини тилайди. ✍️ “Саййид Мухйиддин Махдум” ЎМИТМ матбуот хизмати 🌐 Maxdum.uz —diniy maʼrifiy kanal!