ЯНГИЛИКЛАР “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказиш тўғрисида эълон 26 апреля, 2018 0 767 Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 22 январдаги 1-сонли мажлис баёни ижроси юзасидан жорий йилнинг май ойи давомида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказилади. Танловда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар 2018 йилнинг 20-25 апрель кунлари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликларида рўйхатга олинади. Танловнинг биринчи босқичи 2018 йилнинг 1-5 май кунлари давомида вилоятлар кесимида ўтказилади. Танловда иштирок этиш шартлари. Танловда диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган камида 40 та ҳадисни (арабча матни билан) ёддан билган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Танлов учта шартдан иборат бўлади: — Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш; — берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларини баён қилиш); — ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб (берилган боблар бўйича биттадан ҳадис айтиш) бериш. Танловнинг Республика босқичини ўтказиш вақти қўшимча эълон қилинади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси манба: muslim.uz