Ҳаёли бўлиш

0
353

Ҳаё – юксак фазилат, гуноҳ, уят ишни қилишдан тийилиш, айбли ҳаракатларни тарк этиш, имоннинг комиллигини билдирувчи хусусиятдир. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаё бир хулқ бўлиб, ёмонликни тарк қилишга одатлантиради ва катталарга ҳурматсизлик қилишдан сақлайди”, деганлар.

Имрон ибн Ҳасиндан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳаё яхшиликдир”, дейилган. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ҳаёнинг фазилатини таъкидлайди:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойшага (розияллоҳу анҳо): “Эй Ойша, агар ҳаёли киши бўлса, албатта у солиҳ кишидир. Агар одобсиз кимса бўлса, албатта у ёмон кимсадир”, дедилар» (Имом Табароний ривояти).

Анасдан (розияллоҳу анҳу) қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қилишган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Одобсизлик қаерда бўлса, у жойни булғайди ва ҳаё қаерда бўлса, у жойни безайди”, дедилар (Ибн Можа ва Имом Термизий).

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаё имоннинг бир қисмидир”, дедилар.

Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаё ҳақидаги кўрсатмалари билан саҳобаларнинг фарзандлари бу улуғ хулқ билан зийнатланишди ва ёши улуғларни эъзозлашди.

Абу Саид (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонларида ёш йигит эдим. Ул зотдан ҳадисларни ёд олардим. Менинг сўзимни ёши улуғлардан бошқа ҳеч ким қайтармас эди”.

 

Муфтий Усмонхон Алимовнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

  • Муножот ва ибрат

    Кўринди бу кеча гулда муножот, Забони ҳол билан кечди мулоқот. Дедим: “Эй гул, нечун чеҳра…
  • Arab tilidagi afzallik

    E’rob (fleksiya) arab tilining o‘ziga xos bir belgilaridan biridir. Arab tilida  E’rob (fl…
  • Mahmudxo‘ja Behbudiy

    Mahmudxo‘ja Behbudiy (1875–1919) – Turkiston jadidchilik harakatining eng yetuk namoyandal…
Load More In ADABIYOT