ИМОМИНГИЗ НЕЧТА ХАДИС БИЛГАН? ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ.

0
298

Машҳур тарихчи Ибни Халдун “Муқаддима” асарида: “Имом Абу Ҳанифа билган ёки ривоят қилган ҳадислар сони ўн еттитадан элликтагача етади, деган миш-мишлар бор”, – дейди ва тарихчи олим уларга раддия бериб: “Имом Абу Ҳанифа аҳли фатвога бош бўлган маҳалида унга замондош забардаст олимлар, мужтаҳид имомлар бор эди. Улар орасида Суфён Саврий, Авзоий, Имом Молик, Лайс ибн Саъд ва бошқалар бор эдилар. Лекин Имом Абу Ҳанифадан бошқа ҳеч бири у даврда фатво беришга ботина олмас эди”, – дейди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан: “Юз мингта ҳадис ёд билган одам фатво берса бўладими?” – деб сўрашди. Шунда Имом Аҳмад: “Йўқ,” – деб жавоб қилди. “Икки юз минг ҳадис ёд билса-чи?” – деган саволга ҳам, “Уч юз мингта ҳадис билса-чи?” – деган саволга ҳам у киши: “Йўқ, фатво бера олмайди”, – деб жавоб қилди. Шунда у кишидан: “Тўрт юз мингта ҳадис билса-чи?” – деб сўралган эди, кафтини очиб, у ёқ-бу ёққа айлантириб, балки бўлар, балки бўлмас, деган маънода жавоб қилди.
Ўша даврда катта-катта мужтаҳид уламолар, фақиҳлар бўлишига қарамай, фатво бериш учун Имом Абу Ҳанифа муносиб кўрилган эди.
Имом Аҳмад тўрт юз минг ҳадисни ёддан билган одам фатво бериши мумкинлиги борасида: «Балки ҳа, балки йўқ», қабилида жавоб қилган.
Шундай экан, 400 минг ҳадисни ёд билган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида қандай шубҳа қилиш мумкин?!
Шубха бўлиши ҳам мумкин эмас.

Манбалар асосида билим юрти мударриси Мухаммадюсуф Хошимов тайёрлади.

Load More In РАДДИЯ