Муфтий ҳазратларининг “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртига ташрифи

0
436

Жорий йилнинг 21-май куни Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Андижон вилоятига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ҳамда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Содиқжон Тошбоевлар ҳамроҳлигида Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, бу ерда устоз ва мураббийлар, талабалар учун яратилган барча шарт-шароитлар билан ҳам танишдилар ҳамда билим юртида фаолият кўрсатаётган мударрис ва ходимлар билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов кириш сўзи билан очиб, муҳтарам меҳмонларни ташрифларидан мамнун эканлигини билдириб ўтди. Учрашув давомида сўз олган Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовлар ўз сўзлари аввалида барчани яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан муборакбод этдилар. Ўз сўзлари давомида ҳозирги кунда юртимиздаги турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, ривожланишлар ҳақида гапирар эканлар, барча соҳалар қатори диний соҳани ҳам янада ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳатларга алоҳида тўхталиб ўтиб, Андижон вилояти мисолида қилинаётган ишлар ва уларнинг самарадорлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди, шунингдек, диний таълим тизимини ривожлантиришлик мақсадида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг ҳозирги кундаги натижалари билан ўртоқлашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўз нутқи давомида Андижон вилоятидаги диний соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишиш давомида Сиз мударрис-ўқитувчилар билан учрашувдан фойдаланган ҳолда ушбу билим юртига бир неча йиллардан буён мудирлик қилиб келган Мирзамақсуд домла Алимовнинг Андижон вилоят бош имом-хатиби вазифасига ўтказилганлиги сабабли, ушбу билим юртига мудир вазифасини бажариб туришлик вазифасини узоқ йиллардан буён ушбу “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари вазифасини бажариб белаётган Маҳмудов Рустам Жумановични мудир вазифасига тайинланганлигини эълон қилиб ўтди.

Учрашув Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Юртимиз тинчлиги, осойишталиги, Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни янада равнақ топиши, ҳозирги кунда бутун дунёда бўлиб турган Коронавирус касаллигидан тезроқ қутулишимиз, Андижон вилояти аҳолиси ва ушбу вилоятга раҳбар бўлиб турган ҳокимларимиз, вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигидаги барча имом-хатиблар ва билим юртининг барча мударрис ва ходимлари ҳақларига қилинган дуойи хайрлар билан якунланди.

Load More In ЯНГИЛИКЛАР