Уяли телефон тажовузи

0
110

Баъзи ота-оналарга мурожаат қилсак, фарзандининг ёш бўлишига қарамай, уяли телефондан бемалол фойдалана олишини кўриб, хурсанд бўлишини айтади. Лекин уларнинг кўпи болалари телефон орқали нималар билан машғуллигини билмайди, тўғрироғи, назорат қилмайди. Болакай эса қўлида телефон, истаган, қизиққан маълумотларини ўртоқларидан кўчириб олиши ва ундан “завқланиши” мумкин. Шу тариқа, телефонга тушган ҳар хил бемаъни, ёшига мос бўлмаган маълумотлар ҳам боланинг онгини заҳарламоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда уяли телефон орқали ҳаёсиз филмларни тайёрлаш ва тарқатиш тез ривожланмоқда. Ҳозир ҳатто интернет ҳам ҳаёсиз ва зўравонлик акс этган филмлар, тасвирларни тарқатишда уяли телефондан ортда қолмоқда. Бу эса дунё мамлакатларини жиддий ташвишга соляпти. Қатор давлатлар жамиятда, айниқса, ёшлар орасида одоб-ахлоқ меъёрларининг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида кескин чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда. Хитой ҳаёсиз маҳсулотларни нафақат интернет, балки телефон орқали тарқатишга қарши кенг қамровли кураш ҳаракатларини бошлаб юборди. Австралияда эса ҳаёсиз маҳсулотларнинг интернет, қўл телефонлари ёки бошқа воситаларда тарқатилиши қатъий тақиқланиб, бу борада махсус қонун қабул қилинган.

Мактаб ўқувчиларини тармоққа улашда аппаратнинг турига қараб, белгиланган меъёрлар асосида фақат оддийларига улаш керак. Яъни, уларда камера, диктофон, флеш карта, “bluetooth” бўлмаслиги керак. Ўқувчиларга фақат кириш-чиқиш қўнғироқларини қабул қилувчи ва хабар йўлловчи аппаратлардангина фойдаланишга рухсат бериш лозим.

 

Муфтий Усмонхон Алимовнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

  • MADRASAM

    О’tmoqdadir haftalar, kunlar, O’z holimga o’zim achindim. G’aflat uzra o’tmoqd…
  • ҲАЗИЛ-МУТОЙИБА ОДОБИ

    Инсонлар ҳаётлари давомида руҳиятларини ҳазил-мутойиба ва ширин сўзлар, қизиқарли ҳикматла…
  • XOTIRA KUNI

    Bu kun bir ajib kun «Xotira» kuni, Yurtim g’alabasin bir eslab qo’ying. Ko’zlard…
Load More In АДАБИЁТ