ЯНГИЛИКЛАР ВИЛОЯТ МИҚИЁСИДАГИ ТАДБИРЛАРДАГИ ИШТИРОКЛАР 28 апреля, 2018 0 798 Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси, ишлаб чиқилган Дастурлар асосида вилоятимиздаги туман ва шаҳарларда ижтимоий-маънавият муҳитни соғломлаштириш борасида олиб борилаётган турли тадбир ва давра суҳбатларида доимий равишда Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртининг мударрис ва ходимлари ҳам фаол иштирок этиб бормоқдалар. Жумладан 2018 йилнинг 25-27 апрель кунлари вилоятимизнинг Пахтаобод, Избоскан, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши фаоллари ва аҳоли иштирокида “Тинчлик ва осойишталикни асраш учун барчамиз масъулмиз” мавзусида ташкил қилинган учрашувларда билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимов иштирок этиб, кун тартибидаги мавзулар юзасидан суҳбат қилиб берди. Билим юрти ходими Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ