“Хадиси шариф билимдони-2018” Республика танлови Андижон вилояти босқичи

0
763

2018 йилнинг 4 май куни “Ҳадиси шариф билимдони-2018” Республика танловинининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди.

Ушбу мусобақада билим юрти миқиёсида ташкил қилинган саралаш бочичида ғолиб бўлган Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртининг 9 нафар талабалари ҳам иштирок этдилар.

Танловнинг вилоят босқичи Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида бўлиб ўтди.

Мусобақа иштирокчиларини ЎМИнинг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов, Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мудири М.Алимов, билим юрти ҳадис фани мударрислари Ҳ.Ҳамдамов ва А.Низқуловлар баҳолаб бордилар.

“Ҳадиси шариф билимдони-2018” Республика танловининг Андижон вилоят босқичи белгиланган Низом асосида қуйдаги шартлар асосида ўтказилди.

Унга кўра иштирокчилар Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб Ал-Муфрад” асаридаги ҳадислардан икки юзтаси асосида баҳоланади. Танлов учта шартдан иборат бўлди.

  1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш;
  2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва унга доир ҳукмларни баён қилиш);
  3. Ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб (берилган боблар бўйича биттадан ҳадис айтиш) бериш.

Мусобақа якуний натижалари кўра билим юрти номидан муносиб иштирок этган 9 нафар талабалардан 3 нафари муносиб ўринларни эгалладилар. Унга кўра 1-ўринга билим юртининг 2-курс талабаси Қахрамонов Абдурашид, 2-ўринга 1-курс талабаси Исомиддинов Жавоҳир, 3-ўринга 4-курс талабаси Қобулов Оятуллоҳлар муносиб кўрилди.

Тадбирни кўтаринки руҳ ва хуш кайфиятда ўтказилишиса сабабчи бўлган мусобақа иштирокчилари ва ғолибларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоят вакиллиги томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар ва вакилликнинг махсус Дипломлари топширилди.

Билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ

[print-me]

 

Load More In ЯНГИЛИКЛАР