2018 йилнинг 6 сентябрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ташкилотлар ва ўқув муассасаларида Республикамиз мустақиллик байрамининг 27 йиллигига тайёргарлик ишлари бўйича тадбирлар режаси”нинг 2-банди ижросини таъминлашлик ҳамда билим юртида Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрам шодиёнасини муносиб нишонлашлик, 2018-2019 ўқув йили кўтаринки рухда бошлашлик, билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни ватанга муҳаббат, ўзлари эгаллаётган касбга садоқат, тинчлик ва осойишталик неъматини қадрлаш каби буюк ҳислатларни ўзида жам қилган комил ва баркамол тарзда тарбия топишларини таъминлаш мақсадида билим юртининг барча мударрис, ходим ва талабалари иштирокида “Мустақиллик дарси” ташкил қилинди. Ушбу ўтказилган Мустақиллик дарси барча гуруҳларни умумташтирган ҳолатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллигининг мажлислар залида ўтказилди. Ушбу ташкил қилинган “Мустақиллик дарси”ни ўтказиб беришлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайҳ Абдулазиз Мансур хазратлари ташриф буюрди. Мустақиллик дарси аввалида билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимов сўз олиб барчани яна бир бор юртимизда шукуҳи кезиб юрган Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этди. М.Алимов ўз сўзида давом этиб Шайҳ Абдулазиз Мансур хазратларининг ушбу қутлуғ саналарда билим юртимизга ташрифи билим юрти жамоаси ва талабаларини бенихоя хурсанд қилганлигини айтиб ўтди ва сўзни Шайҳ Абдулазиз Мансур хазратларига берди. Шайҳ Абдулазиз Мансур хазратлари ўз сўзи аввалида билим юрти жамоаси ва барча талабаларини халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами бўлган Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этди. Шайҳ Абдулазиз Мансур хазратлари Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнаси муносабати билан Тошкент ислом институти “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров томонидан тайёрланган “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусидаги ўқув қўлланма ҳамда слайддан кенг фойдаланган ҳолда мустақиллик дарсларини ташкил этиб берди. Дарс давомида Шайх хазратлари “Мустақиллик — улуғ неъмат” мавзусида суҳбат қилиб берар экан, ушбу неъматнинг қанчалик қадрли эканлиги, халқимизнинг мустақилликга эришишдан олдиги ҳаёти ҳақида гапирар экан, ўзининг ҳаётий фаолиятидаги кечинмалари билан ўртоқлашган ҳолда, юртимиз мустақил бўлгандан сўнг эришган ютуқлари, барча соҳалар қатори диний соҳада олиб борилаётган буюк ислоҳатлар ҳақида гапириб ўтди ҳамда кун тартибидаги “Мустақилликка эришиш ва пухта ўйланган тараққиёт йўли”, “Юртимизда миллий ва диний қадриятларга эътибор ва эҳтиром”, “Мустақиллик ва ёшлар”, “Ҳозирги дунёнинг мафкуравий манзараси”, “Бугунги кундаги асосий мақсад ва вазифаларимиз” мавзуларни ҳамда медиа тақдимотда ёритиб берилган мавзуларни йиғилганларга баён қилиб ўтди. Учрашув якунида Шайҳ Абдулазиз Мансур хазратлари билим юрти жамоаси ва талабалари ҳаққига ҳамда юрт-элимизнинг тинчлиги, осойишталигини Аллоҳ таолодан сўраб дуойи хайрлар қилди.Тадбир якунлангандан сўнг, Шайҳ Абдулазиз Мансур хазратлари билим юрти мудири М.Алимов ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ҳамроҳлигида билим юртида мударрис ва талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Билим юрти ходими

Қаҳрамонжон Исраилов

Load More In БИЛИМ ЮРТИ ҲАЁТИДАН