ЯНГИЛИКЛАР Китоб тақдимоти 22 декабря, 2025 0 109 Муфтий ҳазратларининг “Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи) номли китоблари ҳамда “Нурул яқин” асари тақдимоти бўлиб ўтди. Бугун «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом таълим муассасасида Муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг нашр этилган китоблари ҳамда “Нурул яқин” асарининг академик таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди. 🗣Тадбирда Тошкент ислом институти катта ўқитувчилари — сийрат фани устози Абдулазим домла Зиёуддин ҳамда Баҳодир домла Аъзамов ташриф буюрди. 💬 Тадбирни таълим муассаса мудири Рустамжон домла Махмудов очиб бериб, бугунги кунда сийрат ва ислом тарихи фанларининг долзарб аҳамияти, ушбу фанларни тўғри ва илмий асосда халқимизга етказиш зарурати ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг нашр этилган китоблари, хусусан “Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи) асарининг илмий ва тарбиявий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. 💻Таълим муассаса матбуот хизмати