2018 йилнинг 4 декабрь куни билим юртида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигини муносабати нишонлаш, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 29.11.2018 йил кунги №2415-сонли топшириқномаси ижросини таъминлашлик ҳамда билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларда Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳини доимий равишда шакллантириб бориш, талаба ёшларни сиёсий билим кўникмаларини ошириб боришни таъминлашлик мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида билим юрти мударрис, ходим ва барча талабалари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги” мавзусида махсус дарс ташкил этилди. Ушбу сана муносабати ташкил этилган махсус курс дарсини юқори савида ташкил этишни таъминлашлик мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров таклиф этилди. Суҳбат аввалида билим юрти мудири М.Алимов сўз олиб ушбу сана билан барчани муборакбод этди ва кун тартибидаги мавзу юзасидан сўзни Н.Холиқназаровга беди. ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров сўз олиб суҳбат аввалида барча йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги билан муборакбод этди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги” мавзусида суҳбат қилиб берди. Суҳбат давомида талабалар ҳам фаол иштирок этиб Қомусимизга бағишланган шеърлар ўқидилар. Тадбирни кенг ёритишни таъминлаш мақсадида Андижон вилоят телевиденияси муҳбирлари ҳамда ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллигининг “muslimun.uz” вакиллари таклиф қилинди.

Билим юрти маънавий-маърифий
ишлар бўйича мудир ўринбосари
Абдуғулом Мелибоев

Load More In БИЛИМ ЮРТИ ҲАЁТИДАН