ДУО-ИБОДАТЛАРНИНГ ЭНГ УЛУҒИ ВА МАНФААТЛИРОҒИДУР!

0
662

Ислом динида инсонлар учун энг улуғ неъмат дуо қилиш неъматидур. Чунки дуо мўмин мусулмонлар учун энг катта таянч , қувонч ва ишонч . Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган Қуръони карим оятларида дуо қилишга, дуо билан дунёнинг муаммолари ечимини сўрашга тарғиб қилинади. Шунга кўра , Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак дуолари кўп бўлиб , дуолари ижобат бўлар , беморлар шифо топар, душманлар мағлуб бўлиб , дунё машаққати осон ҳал бўлар эди. Дар хақиқат Набиййи оламнинг саодат асри даврида дуо билан эришган ютиқлари, саҳобаларнинг бундан аниқ фойда кўрганларидан хабар берувчи ҳадиси шарифлар жуда кўпдур. Чунки Расули Акрамнинг мустажоб дуолари у кишига берилган буюк мўжизаларининг самараси десак, айни ҳақиқатдур. Ижобат бўлган дуолар самарасидан унум олган , ҳаётида ижобатини кўрган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмати билан танилган ва у зоднинг дуоларига мушарраф бўлганлардан бири Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни мисол келтириш мумкун. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетётган эдилар, онам Умму Сулайм у Зотнинг овозини эшитиб қолиб :”Эй Аллоҳни Расули, мана бу Анасча”, деди . Шунда у зот ҳаққимга уч марта дуо қилдилар. Мен бу дунёда улардан икктасини кўрдим. Учунчисини эса, оҳиратда кўришни умид қиламан. дедилар” (Имом Муслим ривояти). Мана шу уч дуо қандай дуолар эканини қуйдаги ривоятдан билиб оламиз: Саёр ибн Рабиядан ривоят қилинади: Анас ибн Молик айтадики, бир куни онам билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига бордик. Онам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “ходимингиз ҳаққига дуо қилинг”, деганларида, у зот: “Ё Аллоҳ, молу дунёсини кўпайтириб, умрини узоқ қилгин ва гуноҳларини мағфират айлагин.” дедилар. Ушбу Набавий дуо ижобат бўлиб, Анас ибн Моликни молу дунёси кўпайиб, узоқ умр кўрган ва Аллоҳ таоло у кишини мағфират қилишидан умидвор бўлган.(Имом Термизий ривояти) …
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Авфга: “Аллоҳ сени баракотлик қилсин”, дедилар. (имом -Бухорий ривояти).
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу: Агар мен бир тошни кўтарсам, унинг остидан тилло ёки кумуш топардим. деганлар (имом Байҳақий ривояти). Бунга ўхшаган ҳадислар жуда кўп азизлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу хақларига “Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин” деган дуолари баракотидан “Шоҳул муфассирин” деган улуғ номга эришдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари шарофатидан ёмғир ёғганлиги, бир ҳамрлик ундан минглаб саҳобаларга еткудек нонга барка кирганлиги, ҳатто бир кишини секин юрадиган туяси бор эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилган эдилар, у туяларни олдида юрадиган бўлди.
Қуръони каримнинг дуолар қилишга буюриши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуо туфайли содир бўлган мўжизалари одам фарзандининг дин шарофати билан эзгуликка эришишига катта ҳужжатдур. Тафаккур қилсангиз, дуо бутун борлиқнинг куч-қувватидан зиёда таъсир кучига эгалигини тушуниб етасиз.
Дуо- сўзи фақат Аллоҳ таолодан сўраладиган тилакларга нисбатан қўлланади.
Дуо- бандани Арши Аълога боғловчи нурдир!
Дуо- банданинг Роббига руҳий-маънавий боғланишидур!
Дуо- яхшиликка етиш, ҳалокатларни даф қилишдур!
Дуо- одам зотнинг Яратганга йўллаган дил изҳоридир!
Дуо- инсоннинг доимо Яратганга ҳожати борлигига иқрор бўлишидир…! Бир сўз билан айтганда дуо — ҳам ИБОДАТДУР!

Билим юрти 1-курс талабаси Ҳамрақулов Нуриддин “Хотамул Анбиё ва азиз авлиёлар” китоби асосида таёрлади.

Load More In МАҚОЛАЛАР