МАҚОЛАЛАР КИТОБХОН-БЎЛАЙЛИК! 10 января, 2019 0 531 Аждодларимиз дунё аҳлининг энг зиёлий, маърифатлий инсонлари бўлган. Улар илмда, маърифатда, маданятда тенгсиз муаллим эдилар. Уларнинг бундай буюк мартабага чиқишларида бир сир бор эди, яъни улар -китобхон эдилар. Ўтган улуғларимиз маноқибларидан бирида шундай воқия келтирилади: “Бир табиб ҳузурига келган беморга маслаҳат берди: -мен сизни қўлимдан келганича муолажа қилдим, буёғига ожизман. Сиз фалон қишлоққа борасиз, у ерда фалончи табиб яшайди, сизни у даволай олади. Ҳалиги бемор йигит у табибни истаб топиб боради. Машхур табиб беморни текшириб кўрдида: сизни даволашим мумкин, лекин бунинг учун икки ҳафта вақт керак, мени эса бунга вақтим йўқ. Мен узоқ бир жойга кўчиб кетяпман. — сизни рози қиламан, илтимос сафарингизни бироз кечиктиринг, деб ўтинди бемор. Шунда табиб айтдики: менга ҳеч нарса керак эмас, иложим йўқ. Чунки бугун эрталабдан китобларимни 400 та туяга юклаб қўйганман”. 400 та туяга юк бўлган китобларни кўз олдингизга келтиринг! Шунинг учун ҳам юртимиздан минглаб улуғ алломалар етишиб чиққан эди. Афсуски, сўнгги асрларга келиб бадиий тафаккурнинг саёзлашиши азалий ўзанларни ўзга тамонларга буриб юборди. Биз нималарни йўқотган бўлсак, нималарни бой берган бўлсак, ҳаммаси ўқимай қўйган, илмни тарк этган замонимиздан бошланди. Биз болаларимизни ёшларимизни комил инсон қилиб тарбияламоқчи бўлсак, муолажаси тайёр: китобхон бўлайлик! Чунки жаҳолатни фақат ва фақат илм маърифат билангина енгиш мумкин. Азалдан ватанимиз илм-фан ва маънавият ўчоғи бўлган. Бизда кўплаб диний ва дунёвий билимлар пайдо бўлиши ва ривожланиши билан бир қаторда адабиёт, кутубхоначилик ҳам тараққий этган. Доно боболаримиз китобниниг қадрини жуда яхши англаганлар. Ҳали ғарб олами маънавият нима эканидан бебахра бўлган бир пайтда шарқда маънавият бешиклари пайдо бўлган. Аллоҳ таоло мужодала сурасининг 11-оятида хабар қилади: “АЛЛОҲ СИЗЛАРДАН ИЙМОН КЕЛТИРГАН ВА ИЛМ АТО ЭТИЛГАН ЗОТЛАРНИ (баланд) ДАРАЖА(мартабалар)ГА КЎТАРУР». Аслида боболаримизнинг ушбу оятни англаб етганлари, уларнинг юқори илм мезонларини эгаллашларига асос бўлгани айни ҳақиқатдур! Билим юрти 1-курс талабаси Ҳамрақулов Нуриддин “Тазкират-ул Авлиё” китоби асосида таёрлади.