МАҚОЛАЛАР ТАҚВО-УСТИГА ҚУРИЛГАН ОИЛА — МЕВАСИ ТОТЛИДУР! 10 января, 2019 0 496 Абдуллоҳ ибн Муборакнинг отаси Муборак боғбон бўлган. Ҳали уйланмаган, йигитлик чоғида вазият тақозоси билан ўз замонаси қозиларидан бирининг анорзорига боғбонлик қилади. Кўп йиллар Муборак, хўжайини унинг зиммасига юклаган вазифани сидқидилдан бажаради. Кунлардан бир кун хўжайиннинг уйига дўстлари меҳмон бўлиб келишади. Хўжайин уларни анор билан меҳмон қилиш мақсадида Муборакка боғдаги анорларнинг энг яхшиларидан олиб келишни буюради. Муборак боғдаги анорлардан узиб келади. Лекин, афсуски, анорларнинг барчаси нордон эди. Бу ҳолат бир неча бор такрорланади. Дўстлари олдида хижолат бўлган хўжайин Муборакни қаттиқ койиб: — Сен қанақа боғбонсан? анорни еб бўлмайдику? — Тақсир, дейди Муборак ерга қараб, — Мен бу анорларнинг ширин ёки нордонлигини билмайман. Чунки бирон донасини ҳам еб кўрганим йўқ. — Бу қанақаси, нега ўзинг етиштирган анорни еб кўрмадинг? — дейди хўжайини ажабланиб. — Ҳазрат, бу боғлар сизники, сиз уни менга ейиш учун емас, уларга қараб туриш учун омонат қилиб бергансиз. Шунинг учун мен уларни фақат парвариш қилдим. Шу ерда қанча вақтдан бери меҳнат қилаётган бўлсам, бирор дона анорни еб кўрганим йўқ. Хўжайин Муборакни гапларини эшитиб, қаттиқ таъсирланади. Уни шу қадар яхши кўриб қоладики, кўзининг оқу-қораси бўлган ягона қизини Муборакка никоҳлаб беради. Ушбу никоҳдан сўнг орадан бир ойча вақт ўтиб, Муборакнинг аёли онасига хожасидан шикоят қилибди. Унинг айтишича, Муборак унга мутлақо бепарво, ҳатто улар шу пайтгача бирор марта бир ёстиқда ётмаган эмиш. Бу гапни эшитган қози Муборакнинг хатти ҳаракатидан ниҳоятда ғазабланади. — Нима, бу ишинг бизни писанд қилмаганингми? — дебди. — Отажон, сиз менинг бу ишимдан ҳафа бўлманг, -дейди Муборак ҳотиржам оҳангда. — Сиз инсонларнинг ҳақларини ажрим қилиб берадиган масъулятли бир вазифадасиз. Шу ишингиз ортидан бола чақангизга луқма едирасиз, лекин сиз вазифани қай даражада одилона бажаришингизни мен билмайман. шундай екан, қизингиз ҳам мен билмаган анашу ишлар ортидан келётган луқмадан еган, яна уч кундан кегин бизни никоҳимизга қирқ кун бўлади. Қирқ кундирки, қизингизни мен пешона терим орқали топган нон билан боқяпман, умидим шуки, қирқ кундан кегин қизингизнинг ҳалқуми тозалигига шубҳам қолмайди, ундан кейин биз эр-хотин бўлсак, шоят ҳалол луқмадан дунёга келган фарзандларимиз дунё ва оҳиратда бизга обрў олиб берадиган зурриётлар бўлишса! Куёвининг гапини эшитган қайнота яна бир марта Муборакнинг идроки ва итоатига қойил қолади. Не бахтки, тақво устига қурилган ана шу никоҳдан Абдуллоҳ ибн Муборакдай улуғ зот дунёга келади. Кейинчалик бу зот ислом оламида Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий номи билан танилди. Буюк муҳаддис, фиқҳда беназир олим бўлиб етишди. Тасаввуф илми ҳақида илк бор китоб ёзган аллома ҳам айнан шу кишидир. Демак, ота-она фарзанди ҳали дунёга келмасидан аввал унинг келажаги ва бахти саодати ҳақида ўйлаши лозим экан. Аждодларимизнинг ушбу қоидага қатъий амал қилиши туфайли юртимиздан минглаб улуғ зодлар етишиб чиққани ҳам сир емас! Билим юрти 1-курс талабаси Ҳамрақулов Нуриддин “Тарих ал ислом” китоби асосида таёрлади.