АДАБИЁТ Захириддин Муҳаммад Бобур 14 февраля, 2019 0 893 Ўрганмоқни истадим Мен юртим ҳаётин, Билдимки аждодларим буюклардандир. Айтсам гар Ҳиндлар ҳам танийди отин, Ул-ким Заҳириддин Муҳаммад Бобур. 12 да бош бўлгандир юртнинг тахтига, Содиқ бўлиб дилдан қилган гўзал ахдига, Бу кун гувоҳ бўлмадида ўзбек баҳтига, Ул-ким Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Шайбонинйнинг бошига кўп ғавғолар солган, Душманларга минг захматлар савдолар солган, 20 га тўлмай туриб дунё тан олган Ул-ким Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Жонидан кўп ўтган душманнинг жабри, Юрти дея баърига етгандир сабри, Ёди бизга Афғонларда бўлса ҳам қабри, Ул-ким Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бу кун номин ёдга олиб тебратдим қалам, Лек юракда қолиб кетди кўролмай алам, Билим қўйинг Бобурийлар наслидан мен ҳам! Менинг бобом Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Ўз юртида гадо бўлай деган Бобурдир, Анда жоним қолиб кетди деган Бобурдир, Юртидек бўлмаган “Ҳинд” тахтин берса ҳам, Ҳасратларда қолган бобом Муҳаммад Бобур Бу кун 536 йил таваллуд онга, Келинг меҳмон бўлиб бизнинг ҳур Андижонга, Ҳавас қилдим Мен бу буюк, етук инсонга, Менга ўрнак эрур бобом Муҳаммад Бобур Билим юрти 1-курс талабаси Латифжонов Муҳаммад Али