МАҚОЛАЛАР ОТА-ОНАДАГИ ҲАҚҚЛАРИДАН БИРИ БЎЛГАН БОЛАГА МУНОСИБ ИСМ ТАНЛАШ. 26 февраля, 2021 0 217 Ота-онанинг вазифаларидан бири фарзандга маънодор, чиройли исм қўйишдир. Ҳусайн ибн Ҳасан марвазий “Китобул бирри вас-сила”да Абул Мўътамирдан келтирган ривоятда ёзади: “Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурида масалаларни эслашди. Бас, бир киши:“Менга етиб келган хабарга қараганда, туғилган болага исм қўймай туриб ўлган бўлса, қиёмат куни отасига: “Мени исмсиз тарк қилдинг-ку!” дейди”,-деди”. Шунинг учун ҳар бир мусулман ота-она бу муҳим ишга алоҳида эътибор ила ёндошмоғи лозимдир. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганида ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки исми унга зийнат бўлиб турсин. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Исмларнинг яхшиси бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир”, деганлар. Шунинг учун, Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи “Абдуллоҳ”, “Абдурроҳман”, “Абдуссаттор” ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи, “Ҳамидуллоҳ” каби исмлар яхши номлар ҳисобланади. Шунингдек, Набийларнинг, саҳобаларнинг ва салафи солиҳларимизнинг исмлари ҳам яхши номлар ҳисобланади. Қизларга ҳам ўтган аҳли иймон момоларимизнинг, саҳобия аёлларнинг номларини ва эзгулик маъносини англатувчи исмларни қўймоқ керак. Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Муслибек ЙЎЛЧИБОЕВ