ҚУРЪОНИЙ ХУЛҚ

0
184

Бир муслима бемор ётган насрония кўшнисининг холидан хабар олгани чикди. Уни тўшакда ётганини кўриди-ю салом-аликдан сўнг:

  • Қўшни, келинг, сизга Куръони каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо киламиз, тузаламиз,-деди.

Насроний аёл:

— Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанкадим, — деди.

Муслима унга сув олиб келди, ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишни сўради. Ёстиқ қўйиб бошини кўтарди.

  • Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ қорним оч илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарайдиган одамим йуқ, деди.

Муслима:

Ҳозир, бироз кутинг, таом кслтираман, — деди.

Ҳеч қанча вақт ўтмасдан иссиққина жудаям мазали таом тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, идишларни ювди. Сўнг келиб:

  • Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? – деб яна сўради. Насрония кўзларида ёш тўкиб:
  • Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўдим, — деди.

 

Хулоса: Инсонлар бизни ҳатти ҳаракатимиздан, гўзал одб-ахлоқимиз, чиройли муомиламиз орқали танисинлар. Қуръонни ўқиш ёдлаш матлуб иш. Асосийси, қалбимизда Аллоҳга, Қуръонга муҳаббат бўлсин! Қуръон бизнинг хулқ атворимизга айлансин!

 

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти

мударриси Ойбек СОТТОРОВ.

Load More In МАҚОЛАЛАР