Ёш авлод тарбиясининг бошланиши

0
184

Ислом бола тарбияси ҳақида у ҳали дунёга келмасдан анча олдин, оила куришга тайёргарлик кўрилаётган пайтдан бошлаб қайғура бош-лайди. Оила қурилгач ҳам бу одоб ва ахлоқ дарси бир дақиқа ҳам тўх-тамайди. Оила қурилар экан, ота-онанинг ахлоқи, одобига, инсоний-лигига алохида эътибор берилади. Сабаби улардаги хислат, фазилатлар ҳам, ёмон одатлар ҳам болага кўчиши исбот талаб этилмайдиган ҳақиқатдир.

عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ . قَالَ : » اِفْتَحُوا عَلَى صِبْيَانِكُمْ أَوَّلَ كَلِمَةٍ بِلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ

وَلَقِّنُوهُمْ عِنْدَ  الْمَوْتِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ فَإِنَّهُ مَنْ كَانَ أَوَّلُ كَلَامِهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ ثُمَّ عَاشَ أَلْفَ سَنَةٍ مَا سُئِلَ عَنْ ذَنْبٍ وَاحِد

Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:

“Гўдакларингизнинг тиллари очилса, Аллоҳ лафзини ўргатинг, яъни لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ калимасини ўргатинг ва ўлим талвасасида турган биродарларингизнинг олдида ҳам لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ калимасини талқин қилиб туринг. Чунки кимнинг аввалги сўзи لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ бўлса, сўнгра минг йил яшаса ҳам бирорта гуноҳидан сўралмайди”.

Фарзанднинг тили чиқиши билан ота-она унга «Лаа илоҳа иллаллоҳ» “Аллоҳу акбар” “бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” каби сўзларни ўргатмоғи лозим .

Бола ота – онаси хузуридаги омонатдир. Унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига ота – онаси ва мураббийси шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг гунохи валийсига бўлади. Валий уни сақлаши, таълим – тарбия бермоғи лозим. Унга яхши ахлоқларни ўргатсин. Уни ёмон болалардан сақласин. Неъматларга қизикишга одатлантирмасин. Уни зебу зий-натга ружуъ қўйишга қизиктирмасин. Токим катта бўлганда зебу зийнат ортидан юриб умрини зое қилмасин.

Саҳл ибн Абдуллоҳ қуйидагиларни айтади: “Чамаси уч ёшли бола эдим. Кечаси уйғониб тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишига назар солиб турар эдим. Бир куни тоғам менга: “Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми?” деди.

“Уни қандай зикр қиламан?” дедим.

“Тилингни қимирлатмасдан, қалбингда уч марта, “Аллоҳ мен билан, Аллоҳ менга назар солиб турибди, Аллоҳ менинг гувоҳим” дегин», деди.

Мен у сўзлари бир неча кеча айтдим ва тоғамга хабарини бердим. У менга: “Энди уларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт”, деди.

Мен уни ҳам қилдим. Бир муддатдан сўнг қалбимда унинг ҳаловатини сездим. Бир ўтгандан кейин тоғам менга: “Мен сенга ўргатган нарсани ёдалб олгинда, то қабрга киргунингча уни давом қил”, деди.

Мен у ишни йиллар давомида узуликсиз қилиб юрдим. Уларнинг ҳаловотини ичимда тоғам Сўнгра тоғам менга: “Эй Саҳл! Аллоҳ у билан бирга бўлган, унга назар солиб турган ва унинг устидан гувоҳ бўлган одам, У зотга осий бўладими? Маъсиятдан ҳазир бўл!” деди.

Кейин мактабга бориб, олти-етти ёшимда қуръонни ёд олдим. Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган бўлдим. Ейдиган таомим арпа нони бўлди. Ундан кейин кечаларни бедор бўлиб ибодатла ўтказадиган бўлдим”.

Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса боланинг тарбиясига, хусусан, руҳий тарбиясига кичиклигидан аҳамият бериш унинг яхши одам бўлиб етишишида қанчалар муҳим эканини кўрсатиб турибди.

 

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти

мударриси Абдулхамид АЛИЕВ

Load More In МАҚОЛАЛАР