МАСОЛИҲИ МУРСАЛА ҲАНБАЛИЙЛАР НАЗДИДА

0
214

Аслида Ҳанбалий мазҳабининг масолиҳи мурсалага амал қилишга бўлган эътибори моликийларникидан кам эмас. Доктор Ваҳба Зуҳайлий Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фиқҳларида масолиҳи мурсаланинг шариат манбаларидан бири сифатида эътиборга олинишига қуйидагиларни  далил қилиш мумкинлигини айтади[1]:

«Усул уламолари ҳамда кўплаб ҳанбалий уламоларининг ўзлари тарафидан масолиҳи мурсаланинг Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабларида шариат манбаларидан бири деб эътироф қилинганлиги.

Ибн Дақиқул Ийд “Ҳеч шубҳа йўқки, масолиҳи мурсалани қабул қилишда имом Молик бошқалардан устундир. Бу борада имом Аҳмад унга яқиндир. Умуман олганда иккисидан бошқа имомлар ҳам уни эътибордан четда қолдирмаган. Лекин мазкур имомларда унга биноан ҳукм чиқаришда бошқалардан устунроқдир”[2] дейди.

Имом Қарофий “Масолиҳи мурсаланинг бизнинг мазҳабга хос эканлиги нақл қилинади. Бироқ бошқа мазҳабларни кўриб чиқсанг улар ҳам бир масалани (ҳукмда) бошқасига қўшиш ёки ажратишда ишлатилган маънонинг эътиборга олинганлигига далил изламайдилар, балки улар орасидаги мутлақ мутаносиблик билан кифояланадилар. Мана шу масолиҳи мурсаладир. Демак у барча мазҳабларда мавжуддир”[3] дейди.

Устоз Абу Заҳра “Ҳанбалий уламолардан Ибн Қайюм Ислом ҳуқуқи манбаларини келтириб, улар ичида масолиҳи мурсалани келтирмаган. Бу нарса ҳанбалийларда масолиҳи мурсаланинг шариат асосларидан бири эмаслигини билдирмайди. Чунки ушбу мазҳаб фуқаҳолари масолиҳи мурсалани фиқҳ манбаларидан бири сифатида эътиборга оладилар ва буни ўз имомлари Аҳмад ибн Ҳанбалга нисбатини берадилар. Ибн Қайюмнинг ўзи ҳам уни Ислом ҳуқуқи манбаларидан бири деб ҳисоблайди. Уни манбалар қаторида келтирмаганининг сабаби эса, масолиҳи мурсала унинг наздида саҳиҳ қиёс остига киради”[4] деган.

 

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти

мударриси Муҳаммадали ХАЙИТБОЕВ

 

[1] Зуҳайлий. Усулул фиқҳил исломий – Б. 783.

[2] Шавконий. Иршодул фуҳул. – Ж. 2. – Б. 184.

[3] Шиҳобуддин Қарофий. Шарҳу танқиҳил фусул. – Ж. 2. – Б. 134.

[4] Зуҳайлий. Усулул фиқҳил исламий. – Ж. 2. – Б. 784.

Load More In МАҚОЛАЛАР