МАҚОЛАЛАР ДУО — ИБОДАТДУР 2 марта, 2021 0 172 Сен Аллоҳга дуо қилган чоғин,унга ибодат қилгучи бўласан. Қандай қилиб, дейсанми?. Унда эътибор қил! Сени биргина Аллоҳга дуо қилишинг, Унинг борлигига ишончингдур. Чунки, инсон ўзи ишонмаган тарафга дуо қилмайди. Агар Аллоҳга дуо қилсанг, У зот сени эшитишига ишонмоқдасан. Негаки, инсон уни эшитмайдиган тарафга дуо қилмайди. Сен, Аллоҳга дуо қилар экансан, Унинг қудратига ишонмоқдасан. Чунки, кўп мол- мулкка муҳтож бўлган киши, уни ҳеч нарсаси йўқ гўдак боладан сўрамайди. Ҳудди шундай, сени Аллоҳга дуо қилишинг, Ҳақнинг буюк раҳматига умид боғлашингдур. Шундай экан Аллоҳга дуо қилган банда, У ЗОТнинг борлиги, эшитувчилиги, қудрати ва раҳматига ишонганидан дуо қилади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан Набий с а в: “ДУО – ИБОДАТДУР” деб айтдилар ва бу оятни ўқидилар “МEНГА ДУО ҚИЛИНГ СИЗГА ИЖОБАТ ҚИЛУРМАН. АЛБАТТА, МEНИНГ ИБОДАТИМДАН КИБР ҚИЛГАНЛАР, ЖАҲАННАМДА ХОРУ ЗОР ҲОЛЛАРИДА ҚОЛУРЛАР” (Термизий ривояти) Сени Аллоҳга дуо билан юзланишинг, нурли иймонинг аломатидур. Чнки, дуо банданинг нажоти бўлиб, у сабабли мақсадига етади. Шунинг учун доим дуо қилганингда Аллоҳнинг ижобатидан умид қилиб, ихлос ва муҳаббат ила Роббингга илтижо қил! Шунда Роббинг сенинг дуоларингни ижобат қилиш билан бирга сенга ажр ёзади. Муҳаммад Ротиб Нобулсий, Билим юрти мударриси Нодирбек Жамолов