«ОЯТАЛ КУРСИЙ»НИНГ ФАЗИЛАТИ ВА ХИСЛАТИ

0
1,684

Аллоҳдан ўзга  ҳеч қандай илоҳ йўқ. У тирик ва  кузатиб турувчи  зотдир. Қуръони Карим оятларидан ва ҳадиси шарифлардан, Аллоҳнинг ўзи ҳар бир ишга қодир эканлиги ва  у зот барча нарсалардан олий эканлигини билдик.  Аллоҳнинг Қуръони инсонларга рахмат ва мағфират ёғдиради.

Қиёмат кунида,  эгасини  шафоат қилувчи бир улуғ  китобдир. Қуръон   оятлари ўзи бир улуғ фазилатдир. Қуръон   сураси баъзилари, баъзиларидан фазилатлироғдир.

Қуръони Каримда бир улуғ  сура “Оятал  курсий” нинг фазилати ҳақида  маълумот берамиз. Бу улуғ  сура  Қуръони Карим сураларини Бақара сурасида 255-оятида келган. Бу сурани улуғлиги ҳадисларда ва уламоларни ёзиб чиқарган китобларда зикр қилингандир. Бу  оятдаги «Курсий» сўзининг луғавий маъноси  ўриндиқ, тахт, таянч, курси бу ерда ундан мурод  нима экани ҳақида тўрли тафсирлар бор.   Жумладан  Расулуллоҳ  шундай дедилар: “Кунларнинг  мубораги Жума кунидир–Каломнинг мубораги Қуръони Каримдир, Қуръони Каримнинг мубораги Бақара  сурасидир. Бақара сурасининг  мубораги    ««Оятал курсий»дир». Кимки  ««Оятал курсий»ни ўқиса, Аллоҳ унга бир фаришта юборади. У фаришта  ўша инсон эртаси кун шу соатга қадар қилган  ишларини ёзади, яхши ишларини ёмонликларини ёзмас экан».

Бошқа  бир ҳадисда Расулуллох  (с.а.в)айтадилар. «Ҳар ким намоздан сунг «Оятал» курсийни ўқиса, жаннатга  киради, деб башорат берганлар». Демак, бу ҳадислардан маълум бўладики, Аллоҳнинг  Қуръонини тиловат қилишлик      жуда фазилати  катта экан.

Инсон учун ибодат қилиб,  Аллоҳни розилигини топиб, жаннатга киришлик улуғ бахт. Аллоҳ  ибодатида юришлик, уни қайтарган  йўлларидан қайтиш, буюрган ишга итоат этишлик  ҳам инсон учун улағ бахт хисобланади. Пайғамбар (с.а.в)ни вақтларида ҳам Пайғамбаримиз соҳобаларни ибодатга қизиқтирар эдилар. Қуръон  тиловат қилишни  фазилатини уларга тушунтириб берар эдилар.

Мана бу ҳадисдан ҳам маълум бўладики, Аллоҳни Қуръони улуғлиги ва Қуръондаги энг улуғ сура «Оятал» курсий  экани  мана шу ҳадисда  ҳам кўриниб  турибди. Ҳадисларнинг  кўпида ҳам «Оятал курсий»ни  улуғлигини баён  қилинди. Мўъмин киши мана шу сурани ўқиб юрса, инсонга азият етмаслиги ва  шу сура сабабли инсон  ҳар хил балолардан ўзоқда  бўлишлиги айнан ҳадисларда келган. «Расулуллоҳ (с.а.в)айтдилар» “Бир «Оятал курсий»ни ўқишлик, минг оят ўқишга тенгдир деб марҳамат  қилганлар”.

Қайси бир кишини Аллоҳнинг Қуръонини ўқиб, тушуниб, шунга амал қиладиган бўлса, Аллоҳ у кишини кўп ажр мукофотлар билан мукофотлар экан. «Оятал курсий»ни бир киши ўқиса ҳар бир фаришта савоб ёзиб турар эканлар, ажр мукофотини кенг қилар экан, «Оятал курсий»ни

اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ

Мана шу оятни ўқиса ҳам Аллоҳ ажрини кўпайтирар экан бу сурада Аллоҳни улуғлиги уни ҳамма ишга қодир эканлиги, ва инсон Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ дегани ўзи инсон учун улуғ бахт ва шарафдир. «Пайғамбаримиз с.а.в. буюрдилар». Қайси бир кишини жума кечаси ҳар рокатда бир марта «Фотиха» ва бир марта ««Оятал курсий»», ни ўн беш марта «Ихлос» сурасини ўқиб, икки ракат намоз ўқиса, шундан кейин, менга минг марта   саловату салом юборса, кейин мени тушида кўради деб  айтдилар”.

Шунингдек «Оятал курсий»ни ҳам эрталаб ва кечқурун ўқиган инсоннинг ҳам ташвишлари йўқ бўлиши  ҳақида   Пайғамбаримиз (с.а.в)айтганлар:

“Абу Қатодо (р.а) ривоят қилган ҳадисда Расуллох (с.а.в)шундай дедилар: “Ғам ташвишга ботган  инсон “«Оятал курсий»”ни ва “Аманар-расулу” ни ўқиса Аллоҳни изни билан азиятдан халос бўлар  экан. Аллоҳни зикр қилиш билан шунча азиятлардан халос бўлсак ана шу калималарни  ўқиб ва ана шунга амал қилиш керак бўлади. Ҳар намоздан кейин ана шу  сураларни ўқиб дуо қилсак, Аллоҳ дуоларимизни қабўл қилар экан.

«Оятал курсий»ни фазилати  жуда катта уни шифо учун ичсангиз шифо, агар қўрқинч учун ичсангиз  инсонни қўрқинчи йўқолади, ҳар бир киши ўқиши лозимдир.  «Оятал курсий»ни фазилати ва хислатларидан “Имом Бухорий, Абу Хурайрадан (р.а) ривоят қилган. Абу Хурайрага, жин келиб айтадики, агар тўшагингда ётсанг, «Оятал курсий»ни ўқи. Шунда Аллоҳ томонидан бўлган сақловчи сендан ажрамайди. Тонг отгунча шайтон яқинлашмайди. Жиннинг бу гапини Расуллох (с.а.в)га айтганида у киши айтдиларки у жин сенга рост сўзлабди, дедилар” демак бу оятларни ўқисак шайтонларнинг ҳам жинларнинг ҳам  ёмонликларидан сақланар эканмиз.  Шунинг учун  ҳар доим бу сураларни ўқиб  туриш лозим бўлади.

 

 

Билим юрти мударриси

Муслимбек ЙЎЛЧИБОЕВ

Load More In МАҚОЛАЛАР