АБУ ҲАНИЙФА РОҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲИ ВА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ

0
189

Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи билан машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса у кишининг ҳаёти ҳақида қисқача танишиб чиқамиз. Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳининг асл исмлари Нўмон ибн Собит бўлиб, у киши Куфа шаҳрида  саксонинчи ҳижрий санада таваллуд топганлар. У киши Аҳли сунна ва жамоа фиқҳ мазҳаб бошлиқлари ичида энг аввал туғилганларидир. Ёшликларидан илм олдилар ва бир вақтнинг ўзида касб ҳам қилар эдилар. У киши савдогарлик қилиб ипак сотар эдилар. Талаби илмни тугатишлари билан дарс ва фатво беришни бошладилар. У кишида илм билан бирга тақво, ибодат зоҳидлик ва Аллоҳга ёлбориш каби сифатлар ҳам мужассамлашган эди.

У кишининг шахсий фазилатлари ҳақида алоҳида китоблар ёзилган. Диний фаолиятда фақат илмнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки илм билан бирга тақво ва Аллоҳ таолога доимий боғлиқлик бўлиши зарур. Бу нарсалар имом Абу Ҳанийфада юқори даражада эди. У кишини муборак жасадларини ювган ғассол Ҳасан ибн Амора ювишни тамомлаб бўлиб, кафанлаб қўйилган жасадларига қараб: “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, мағфират айласин. Ўттиз йилдан бери рўзасиз юрмадингиз. Қирқ йил кечаси ёнбошингиз кўрпа кўрмади. Сиздан кейин келганларни чарчатдингиз. Қориларни шарманда қилдингиз”, — деган экан.

Маълумки ўша вақтда ҳокимлар тақводор ва ўзига ишончи бор уламолардан доимо ҳадиксираб юришарди. Уламоларни нима қилиб бўлса ҳам тузоқларига илинтириш ёки йўқ қилиш пайида бўлардилар. Шундай ҳолат имом Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ ҳаётларида ҳам содир бўлди. У кишининг халқ ўртасидаги обрўларидан қўрққан халифа Язид ибн Умар ибн Ҳубайра Куфага қози қилмоқчи бўлди. Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳи эса бош тортдилар. Шунда у кишини қамаб қўйиб, ўн қамчидан уришга буйруқ берилди. Аммо бундай азоблар ҳам имом Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳини ўз фикридан қайтара олмади.

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўртамахсусисломбилимюртимударриси

Саид Афзалхон ЗИКИРЯЕВ

Load More In МАҚОЛАЛАР