Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ахборот махсулотларини мустақил ва масъулият билан қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш

0
191

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 18.04.2022 йилдаги №02-15/2861-сонли хати 1-иловаси асосида тасдиқланган тадбирлар режаси 1-банди ижросини таъминлаш бўйича 2022 йилнинг 18 май куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс талабалари иштирокида “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ахборот махсулотларини мустақил ва масъулият билан қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш” мавзусидаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ЎМИнинг Андижон вилоят вакили ўринбосари, ДИҚнинг вилоятдаги мутахассиси — М.Мўминов, ДИҚнинг Андижон вилоятдаги мутахассиси И.Шамсиддинов ва Андижон шаҳар ИИБ бошқармаси Терроризм ва экстремизга қарши кураш бўлими ходими Ф.Хожиевлар иштирок этди.

Тадбирни билим юрти мудири в.б. Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 18.04.2022 йилдаги №02-15/2861-сонли хати 1-иловаси асосида тасдиқланган тадбирлар режаси 1-банди ижросини таъминлаш ҳамда билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларда ахборот махсуотларини мустақил ва масъулият билан қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида давра суҳбати ўтказилаёганлигини айтиб, кун тартибидаги мавзу юзасидан сўзни ЎМИнинг Андижон вилоят вакили ўринбосари, ДИҚнинг вилоятдаги мутахассиси — М.Мўминовга берди.

М.Мўминов ўз нутқида ҳозирги кундаги ахборот хуружлари, динимизга бўлаётган тахдидлар, мусулмон давлатларидаги нотинчликлар ва уларнинг сабаблари,  соф ислом дини таълимоти, ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни ажрата билишлик ҳақида гапириб ўтди.

ДИҚнинг Андижон вилоятдаги мутахассиси И.Шамсиддинов кун тартибидаги мавзу юзасидан сўз олиб борар экан, ахборотлар 1970-1980 йилларга келиб турли диний оқимлар томонидан китоб ва варақа шаклида тарқатилгани, ҳозирги кунда ахборот хуружларининг ижтимоий тармоқларда матн, аудио ва видео кўринишида тарқатилаётганлиги, ушбу маълумотлардан фойдаланишда ёшларнинг фойдасига айрим холатларда зарарига ишлаётганлиги хақида гапириб ўтди.

Андижон шаҳар ИИБ бошқармаси Терроризм ва экстремизга қарши кураш бўлими ходими Ф.Хожиев кун тартибидаги мавзу юзасидан сўз олиб борар экан ҳозирги кунда жамиятимизда ва ижтимоий тармоқлар оламида бўлаётган воқеа ходисалар, телеграм, фасебоок, тик-ток лардаги берилаётган турли маълумотлардан ёшларни тўғри фойдалана олмаётганликлари сабабли, турли диний мутаассиб шахсларнинг алдовларига учиб, уларнинг ширин сўзлари фойдаланувчига таъсири кучлилиги сабабли, ёшлар ва уларнинг атрофидаги шахсларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши натижасида уруш бўлаётган мусулмон давлатларига кетиб қолаётгани. Ушбу жойда бўлаётган аянчли ҳолатлар. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бўлиб ўтган 1-2-3-4-5 “Меҳр операциялари” ушбу тадбир давомида Ўзбекистонга қайтарилган аёллар, ёш болаларни Ватанга қайтгандаги ҳолати, уларга яратиб берилаётган шароитлар, улар билан ўтказилган суҳбатлар давомида пушаймонлик, алдов йўли билан бориб қолганлиги, турмуш ўртоғидан ажрагани, интернетдаги билан у ерлардаги шароитлар умуман бошқа эканлиги ҳақида гапириб берганлигини айтиб берди ва ижтимоий тармоқлардан нотўғри фойдаланиш яъни диний мазмундаги маълумотларни юклаш ва тарқатиш, таъқиқланган шахсларни маърузаларини эшитиш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига асосан жиноий жавобгарликга тортилиши ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб талабалар ҳам фаоли иштирок этиб мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Тадбир якунида билим юрти мудири в.б. Р.Маҳмудов маърузачи М.Мўминов, И.Шамсиддинов ва Ф.Хожиевларда ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

 

  • Yangiliklar

    «Sayyid Muhyiddin maxdum» o’rta maxsus islom ta’lim muassasasining 2025–2026 o‘q…
  • Ma’rifat va xotira uyg‘unligi

    Bugun “Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta maxsus ta’lim muassasasida diniy soha tizimida ulkan…
  • Ma’rifat va xotira uyg‘unligi

    Bugun “Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta maxsus ta’lim muassasasida diniy soha tizimida ulkan…
Load More In ЯНГИЛИКЛАР