ЯНГИЛИКЛАР “БАРКАМОЛ АВЛОД-2022” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ БИЛИМ ЮРТИ БОСҚИЧИ 21 мая, 2022 0 213 2022 йилнинг 19-май куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 16.05.2022 йилдаги “”Баркамол авлод-2022” спорт мусобақаларининг Республика босқичини ўтказиш тўғрисидаги” 01А/73-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни маънан етук ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялашни таъминлаш мақсадида “Баркамол авлод-2022” спорт мусобақаларида билим юрти номидан иштирок этувчи спортчи талабаларни аниқлаш мақсадида билим юртида “Баркамол авлод-2022” спорт мусобақаларининг билим юрти саралаш босқичи бўлиб ўтди. Саралаш босқичи “Баркамол авлод” спорт мусобақалари спорт турларига кирувчи 4 та яъни шахмат, стол теннис, кураш ва тош кўтариш турлари бўйича гуруҳлардан саралаб олинган 38 нафар талаба ёшлар ўртасида ташкил қилинди. Жумладан спортнинг шахмат тури бўйича 10 нафар, стол теннис тури бўйича 14 нафар, кураш тури бўйича 8 нафар ва тош кўтариш тури бўйича 5 нафар спортчи талабалар иштирок этди. Қизғин ва муросасиз ўтган спорт мусобақасининг якуний натижасига кўра спортнинг — Шахмат бўйича: биринчи ўринни 3-курс 79-гуруҳ талабаси М.Ўктамжонов, — Стол теннис тури бўйича: биринчи ўринни 3-босқич 79-гуруҳ талабаси Ш.Тўланов, — Тош кўтариш тури бўйича: биринчи ўринни 4-босқич 74-гуруҳ талабаси А.Хусанбоев, Кураш тури бўйича: биринчи ўринни 4-босқич 74-гуруҳ талабаси М.Мухаммадсобировлар эгаллади ва 2022 йилнинг 27-28 май кунлари Наманган вилоятидаги “Ҳидоя” ўртамахсус ислом билим юртида ўтказиладиган ”Баркамол авлод-2022” спорт мусобақаларининг Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар. Билим юртимизнинг спортчи талабаларига “Баркамол авлод-2022” спорт мусобақаларининг Республика босқичида Аллоҳдан омад ва зафарлар сўраб қоламиз. — ҚУРЪА ТАШЛАШ МАРОСИМИ- -КУРАШ- -ТОШ КЎТАРИШ- -СТОЛ ТЕННИС- -ШАХМАТ-