МАҚОЛАЛАР Энг яхши нарса 7 июня, 2022 0 181 Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан “Инсонга берилган энг яхши нарса нима?”, деб сўрадим. У киши: – Ақл, – дедилар. Мен: – У бўлмаса-чи, – дедим. – Гўзал одоб. – У ҳам бўлмаса-чи? – Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар. – У ҳам бўлмаса-чи? – Давомли сукут. – У ҳам бўлмаса-чи? – дедим. – Тезроқ ўлмоқ, – деб жавоб бердилар. “Таҳзибус сайр”дан Манба:ҳидоят.уз