МАҚОЛАЛАР «ЁШЛАРНИ МУТААССИБ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК» Фитначиларнинг 15 услуби (3-қисм) 16 июля, 2022 0 136 Ҳамма тарафни гапга тўлдириб ташлаш. Ҳақиқатда фитначилар иғво, бўхтонларни шу даражада кўпайтириб ташлайдиларки, ҳар тарафдан бир хил гапни эшитганларда эҳтимол бу гапларда жон бордир. Шамол бўлмаса теракнинг учи қимирламас деган ҳаёл пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам уларнинг раҳбарлари нотўғри бўлса ҳам бўхтонларни тўқиб жамиятни гапга тўлдириб ташлашни буюради. Қарши тараф билан бир оз бирга бўлиш. Буни қандай йомонлиги бор дейишингиз мумкин. Қайтанга бундай вазиятда уларга насиҳат қилинса шояд нотўғри йўлларидан қайтар дейишингиз мумкин. Аммо уларнинг мақсади тўғри йўлни топиш бўлмагани учун насихатлар кор қилмайди. Улар ҳар бир фурсатни ғанимат билиб, қарши тараф билан бўлган учрашувдан ҳам ўз мақсадлари йўлида фойдаланадилар. «Учрашув бўлди» деган гап тарқалса бўлди. Унда нима гап бўлгани муҳим эмас. Агар ўзларининг гапларини ўтказиб олган бўлсалар айни муддао. Мобода мағлуб бўлган бўлсалар ҳам ҳечқиси йўқ. Ўзларининг фойдасига ҳар қандай гапни тўқиб олаверадилар. Қарабсизки учрашувдан бехабар одамга ҳар хил ҳаёллар кела бошлайди. Ўзларини дин фидокори қилиб кўрсатиш. Фитначи гурухларнинг кенг тарқалган услубларидан бири ўзларини дин фидокори қилиб кўрсатишлари учун диний масалаларни кўтарадилар. Шу билан ўз кирдикорларини ҳаспўшлашни режалаштирадилар. » Биз ўз манфаатимиз учун эмас, дину диёнат учун жон куйдирмоқдамиз», деб, мусулмонлар оммасини ўзларига оғдирмоқчи бўладилар. Аслида ўша нобакорларнинг диндорлигини йиғиб келинса битта оддийгина самимий мусулмон диндорлигига тенг келмайди. Лекин улар ўз номи билан ишлари фитна қўзғаш бўлгани учун нима қилиб бўлса ҳам нийятига етишга уринадилар. Мансабга ўчликда айблашлари. Аслини олганда уларнинг ўзлари мансаб, мол дунё ва шон шуҳратга мойил бўлганларидан бошқаларни ҳам ўз қаричлари билан ўлчайдилар. Қарши тарафни оммага мансаппараст қилиб намоён қиладилар. Мансабга нолойиқликда айбловлари. Юқоридаги услубга қўшимча қилиб «мансабга нолойиқ бўлса ҳам эгаллаб ўтирибди», деб фаолиёт юритиб турган жойидан ағдармоқчи бўладилар. Агар улардан сенингча бу мансабга ким хақли дейилса, «мен» деган жавобни берадилар. Шундан ҳам уларнинг мақсадлари ислоҳ қилиш эмаслиги маълум бўлади. Мол тақсимотини алолатли бўлмаганини даво қилишлари. Ҳа, фитначи гурухларнинг раҳбарларга ишлатадиган кучли қуролларидан бири мол тақсимоти адолатсиз бўлганини иддао қилишади. Аслида бу умумий, чегараси йўқ масала ҳисобланади. Рахбар тарафидан кимгадир нима берилдими тамом, буни катта бир ноҳақлик сифатида талқин қиладилар. У молни ҳазинага олиб бориб қўйиш учун бердими, омонатга бердими ёки ўз ҳаққини бердими буниси аҳамиятсиз. Муҳими фалончига берди, менга бермади деб айбловлар ёғдирадилар. Бунга ўзларидан ёлғонларни ҳам қўшиб, дунёни гапга тўлдириб ташлайдилар. Қарабсизки ҳамманинг оғзида мол берган раҳбарнинг ғийбати. Юқорида жамиятдаги бирликка рахна солувчи тўдаларнинг айрим кирдикорларини санаб ўтдик. Ўйлаймизки уларнинг услубларидан бохабар бўлган инсонлар айниқса ёшлар бу билан яхши ва ёмон тарафни ажрата олишлари осон бўлади. Ушбу услублар тарихдан олинган бўлса ҳам бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Айни шу услублардан ҳозирги кунимизда ҳам ўзлари билиб ёки билмаган холда фойдаланишмоқда. Биз эса қулоғимизга ёқимли эшитилган гапларга кўр кўрона эргашиб кетавермай, бу гапни ким гапиряпти, қаерда гапиряпти, нима мақсадда гапиряпти, атрофида кимлар бор, бу гапларни гапиришга хақлими, шу соҳа мутахассисими яхшилаб ўрганиб, сўнгра хулоса қилишимиз лозим. Аллоҳим барчаларимизни ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин. «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус билим юрти мударриси Иқболжон Қамбаров.