МАҚОЛАЛАР Дуонинг ижобат бўлиш вақтлари 16 августа, 2022 0 233 Аллоҳ таоло дуонинг ижобат бўлиш вақти ва ўринларини муайян ва хос турларга ажратиб, бирини бошқасидан афзал қилди. Булар: – Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб: «Дуо қилувчи борми, ижобат қиламан», дейдиган туннинг охирги учинчи қисми; – беш вақт намоздан кейинги вақт; – азон ва иқомат орасидаги вақт; – намозда ташаҳҳуддан кейинги вақт; – банданинг Роббига энг яқин бўладиган вақти – саждадаги пайти; – жума кунидаги ижобат бўладиган соат; – асрдан кейинги охирги соат; – арафа кунидаги вақт; – Рамазон ойидаги вақт; – жангдаги; – сафар вақтидаги; – беморнининг зиёрати вақти; – ёмғир ёғаётган вақт; – бирор солиҳ амални қилган вақтдаги дуо. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади: «Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Дуо яхши сўздандир» (Фотир сураси, 10-оят). манба: https://islom.uz/maqola/4861