МАҚОЛАЛАР Отинойиларга янги ўқув семинар бошланди 3 октября, 2022 0 172 Бугун, 3 октябрдан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида вилоят, шаҳар-туман бош имом-хатибларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари учун малака ошириш ўқувлари бошланди. Шу муносабат билан юртимиздаги отинойиларига I-давра ўқувларининг илк дарси бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари қатнашди. Ушбу ўқув 5 октябрь кунига қадар давом этди. Янги ўқув-семинар “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ташкил этилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати