ЖАҲРИЙ ЗИКР ҚИЛИБ РАҚС ТУШМОҚ ҲУКМИ

0
365

ЖАҲРИЙ ЗИКР ҚИЛИБ РАҚС ТУШМОҚ ҲУКМИ

(Сохта тариқатчиларга раддия)

Охирги кунларда ўзбекзабон сўфийларнинг жамоавий тарзда жаҳрий зикр қилишиб рақс тушиш ҳолатлари тасвирга олинган видео ролик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бизнинг диёрларга ёт бу қилиқ замирида табиийки аҳли илмларга саволлар ёғилиб кетди. Жумладан бизга ҳам бир неча нафар дўстлар шу масала ҳақида саволлар йўллади. Уларнинг барига умумий қисқа ва лўнда жавоб тарзида қуйидаги маълумотларни сиз азизларга тақдим этишни лозим топдик: Замонамиз сўфийларининг масжид ва бошқа жойларда йиғилиб шеърхонлик ва зикр қилиш жараёнида мусиқа ила рақс тушишлари бидъат ва ҳаромдир! Балки бу иш мусиқанинг бошқа турларига нисбатан қабихроқдир. Чунки бунда ҳаромни ибодат санаш эътиқоди аралашган. (Тариқат ул-муҳаммадия).
“ал-Қанийя”да айтилишича, Қуръон эшитаётганда, ваъз тинглаётганда овозни баланд кўтариш макруҳи таҳримийдир. Сўфийларнинг зикр ва тиловат жараёнида овозни жаҳрий қилишлари ва ҳис-ҳаёжонга берилиб кийимларини йиртиб рақс тушишларидан одамларни наҳй қилмоқ ҳар бир мусулмонга вожиб бўлади. Ундай одамларнинг адолати соқит бўлади (яъни гувоҳлиги ўтмайди). Зеро, “Жомеъул-фатово”да ҳам шундай дейилган. (ал-Василат ул-аҳмадия). Зикр жараёнида овозни бошқалар эшитадиган қилиб кўтариш ҳаромдир. (Фтовои Қозихон) Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу масжидга кирдилар. Қарасаки бир неча нафар кишилар ўтириб овозларини баланд кўтариб зикр қилишмоқда ва саловат айтишмоқда экан. Шунда уларнинг олдига бордида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида бунақанги одатимиз бўлмаган. Сизларни мен бидъатчи деб биламан” – деди ва уларни масжиддан ҳайдаб юборди. (Бариқа. 4/Ж. 63 – Б.). “Ихтиёр”да айтилишича, Қуръон тиловати, жаноза, кофирларга қарши муҳораба ва мавъиза чоғида овозни керагидан ортиқча баланд кўтаришни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хушламас эдилар (Тариқат ул-муҳаммадия).

Билим юрти мударриси:
Ботиржон домла Тожибоев

Load More In МАҚОЛАЛАР