МАҚОЛАЛАР 🕌Росулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг шамойиллари 18 января, 2024 0 184 🌙 Аллоҳ субҳанаҳу Набиййимиз (алайҳис саломга) дунё ва охират етукликларидан у кишидан олдингилардан ҳам кегингилардан ҳам ҳеч кимга тортиқ қилмаган нарсаларни берди. Бу бобда биз сизга, у узра юрадигонингиз, намуна болиши учун у зотнинг фазилатларга чўмган сифатларидан, юксак одобларидан кичик бир парчaсин келтиришимиз даркор бўлади. 💦 У зотнинг жисимлариниг озодалиги тер-сувининг ва бойларининг ҳушхидлиги ва турли ғуборлардан, танадаги камчилик ва нуқсонлардан пок эканлиги борасида сўз айтсак. Аллоҳ таоло бу соҳаларда у зотни бошқаларда топилмайдиган ўзига ҳос хислатлар билан афзал қилиб қўйган сўнгра бу фазилатларни покизалик шарияти билан тамомига етказган эди. Пайғамбаримиз (алайҳисолата ва васаллам ) айтганлар :«Дин покизалик устига бино қилингандур» Анас (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «хеч хам Росулуллҳнинг ҳидлариданда ҳушбойроқ мушк ва на атир ҳидламаганман» Жобир ибн Самуро (розияллоху анҳу) бир куни Росулуллоҳ у киши чаккаларини ушладилар, айтадики «шунда қолларини салқинлигини ва ҳуш-исни ҳисқилдим гўё уни атирчининг идишидан таратиб бераётгандек эди. Бошқалар айтади «атир суртсалар ҳам суртмасалар ҳам ҳушбой эдилар». Қўл бериб сўрашган одам ҳам куни бўйи қўлларнинг ҳидини ҳис этиб юрар еди. Ёш боланинг бошига қўлларин қўяр шунда сўнг у болакай бошқа болалар орасида қўлларининг ҳушбўйидан яққол ажралиб турат эди. Жобир (розиаллоҳу анҳу)дан : Набий (алайҳиссалом) бирон кўчадан ўтиб ва орқаларидан бирон киши эргашмас эди магар эргашсахамки хуш-ифоридан бу йўлда юрганлиги билиниб турар эди. Аммо ақил уфқининг кенглиги, ўткир фаҳимлари, кучли ҳис-қобилятлари, нутқларининг равонлиги, ҳатти ҳаракарларининг мутаносиблиги ва хуш рўй сийратлари ҳақида сўзласак, хеч шак-шубҳасиз у зот одамларнинг энг заковатлиги ва энг зийраклиги эдилар. 📖 Нурул яқин китобидан ратжима «Саййид Мухйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси Тоҳиров Дилшодбек