МАҚОЛАЛАР WIFI ни рухсатсиз ишлатиш нотўғрими? 5 февраля, 2024 0 145 Cавол: Мен кўпқаватли уйларда тураман. Қўшнимнинг WiFi кодини билиб олиб, ундан фойдаланишим тўғрими? Лекин рухсат сўрамаганман. Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қандайдир йўл билан WiFi кодини билиб олиб, рухсатсиз ишлатишингиз тўғри эмас. Албатта, рухсат олиб ишлатинг. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар, ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади” (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Manba;muslim.uz